Янгиликлар

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й.).

Шахсий автомобилларда ҳаракатланиш чекланди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги “Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 171-сонли қарорига мувофиқ, Хоразм вилояти, Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 65-уй манзилида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилди.

Спорт иншооти паспортини бериш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги 164-сонли қарори билан Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM