Янгиликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сонли қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

“Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4653-сон қарорига мувофиқ, камбағал ва ишсиз аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Карантин даврида боғча боласи ота-онасига меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди

"Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда  мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3227, 28.03.2020 й.).

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й.).

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM