Зиёратгоҳлар

ҚЎШРАБОТ ТУМАНИДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАР


Арча ота зиёратгоҳи

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Бозоржой” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги “Фозилмон ота” тоғида бўй кўрсатиб турган мўъжизавий арча дарахтларини шу ерда яшовчи аҳолидан бошқа билмайди. Ушбу арчалар маҳаллий аҳоли томонидан ниҳоятда қадрланади ва улар бу жойни муқаддас санашади. Ушбу табаррук гўша ҳақида бир нечта  ривоятлар мавжуд. Улардан бирида келтирилишича, бир замонлар тўртта қаландар сифат кишилар сафар қилиб келиб, шу жойда бир кеча-кундуз тунаш, дам олиш учун асо (ҳасса)ларини ерга қадаб, чодир қуришган экан. Мўъжиза рўй бериб бир кеча-кундуз ичида асолар ниҳол олиб, кўкариб чиқибди. Кейинчалик бу асолар салобатли ва махобатли улкан тўртта арча дарахтига айланибди. Хайратланарлиси, бугун шу тоғда ушбу арчалардан  бошқа бирор туп арчани учратмайсиз. Айни пайтда кекса ёшли бобо ва момоларнинг берган оғзаки манбалари асосида маълумот тўпланиб “Арчаота”  зиёратгоҳининг тарихи тўғрисида китоб нашрга тайёрланмоқда.


Ғойиб ота зиёратгоҳи

Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани “Чиммос” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги “Ғойиб ота” зиёратгоҳини маҳаллий аҳоли муқаддас санашади. Ушбу табаррук гўша ҳақида бир нечта ривоятлар мавжуд. Улардан бирида келтирилишича, бу ёдгорликка қадимда қаердандир фуқароларни касалликлардан фориғ қиладиган инсон келиб шу атроф