Умумий маьлумотлар

Умумий маълумот 

Туман Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Иштихон, Каттақўрғон, Навоий вилоятининг Нурота, Жиззах вилоятининг Фориш туманлари билан чегарадош. Умумий ер майдони 215000 кв/кмни ташкил этади. Бу билан туман майдонининг катталиги жиҳатдан вилоятда Нурободдан кейин II ўринда туради.

Ер майдонининг 65 минг гектарини экин майдонлари ва 150 минг гектарини яйловлар ташкил этади.

Туман маркази вилоят марказидан 100 км, туман марказидан туманнинг энг охирги аҳоли пункти 100 км масофада жойлашган.

Туман 2 та шаҳарча, 137 та аҳоли пункти, 39 та маҳалладан ташкил топган. Асосан ўзбек миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилишади. Бир йиллик туғилиш ўртача 3200 тани, никоҳга киришиш эса 1200 тани ташкил қилади. Эркаклар 65000 нафар, аёллар эса 62500 нафардан иборат.

Хонадонлар сони 19675 та, оилалар сони 27000 тани ташкил этади.

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM