Оммавий ахборот воситалари

Туман “Истиқбол сари” газетаси 

Оммавий ахборот воситасининг номи – “Истиқбол сари” газетаси (кейинги ўринларда давлат корхонаси). Газета ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий нашр бўлиб, ойига икки марта, ўзбек тилида, А 2 форматда, 1 босма табоқ ҳажмда чоп этилади.

“Истиқбол сари” газетасининг асосий мақсади – туман аҳолисининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий даражасини ошириш, вазифаси эса – туман, вилоят ва Республикада амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни батафсил ёритишдан иборат. 

“Истиқбол сари” газетаси давлат корхонаси юридик шахс ҳисобланиб, 1979 йил 1 январдан чиқа бошлаган. Биринчи муҳаррири Б.Мамарасулов. Шунингдек, А.Сайфуллаев, З.Ҳамроев, Я.Сориевлар ҳам фаолият олиб боришган. Ҳозирги кунда бош муҳаррир вазифасида Ҳ.Мамарасулов ишламоқда. Ижтимоий-сиёсий мавзулар, маданий-маърифий, иқтисодий ҳамда ижтимоий нуқтаи-назарлар намоён этилган газетани нашр этишга ихтисослаштирилган.

Қўшработ туман ҳокимлиги “Истиқбол сари” газетаси давлат корхонасининг муассиси ҳисобланади.

Корхона билан Муассис ўртасидаги ўзаро муносабатлар Низом, Муассис ва Таҳририят ўртасида ўрнатилган тартибда тузилган шартнома ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида йўлга қўйилган.

Корхона Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, жумладан, 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори, вилоят ва туман ҳокимлигининг қарорлари асосида фаолият юритади.

Корхона юридик шахс ҳисобланиб, мустақил баланс, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штапмлари ва бланкаларига, муҳрга эга .

Корхона Низом жамғармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда обуна, реклама ва ҳомийлар кўмаги, тадбиркорлик фаолияти ва ёрдамчи хўжалик юритиш даромадлари ҳисобидан шакллантирилади.

Бош муҳаррир Мамарасулов Хусниддин

Телефон рақами:  (90-280-08-65)

ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: Қўшработ шаҳарчаси,

Ғ.Ғулом кўчаси, 3-уй

Телефон: 646-12-38

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM