Тарихий-маданий обидалар

Эргаш Жуманбулбул ўғли номидаги ҳалқ музейи 

Ўзбек халқ оқини Эргаш Жуманбулбул ўғли 1868 йил туғилиб 1937 йил вафот этган.

Ўзбек халқ оқини бахши шоир Эргаш Жуманбулбул ўғлининг  ижоди бой ва ранг-баранг бўлган. У “Кунтуғмиш”, “Якка Ахмад”, “Алибек билан Болбек”, “Далли”, “Равшан”, “Қундуз билан Юлдуз”, “Хуш келдинг”, “Ходорхон”, “Қизжибек”, “Гўрўғлининг туғилиши ва болалиги”, “Хасанхон”, “Авазхон”, “Авазнинг Фарангга сафари”, “Нурали”, “Хиромон”, “Алпомиш”, “Юсуф билан Ахмад”, “Тулумбий”, “Қиронхон”, “Қумри”, “Ошиқ ғариб”, “Вомиқ билан Узро”, “Варақ билан Гулшоҳ”, “Махтумқули” каби кўплаб достон ва термаларини ёд билган.

Бахши шоир мероси хозирга қадар кенг ўрганилмоқда.

Эргаш Жуманбулбул ўғли уй музейи 1978 йилда  бахши шоир Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган. Музейга 1986 йилда Эргаш Жуманбулбул халқ музейи унвони  берилган. Туман маданият бўлими тасарруфида бўлган Эргаш Жуманбулбул ўғли халқ музейи «Музейлар тўғрисида»ги Қонуни асосида фаолият кўрсатмоқда. 

 

 

 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM