Югуриш марафони ўтказилди
Sun, 06/01/2019 - 22:33Ватанпарварлик ойлиги ва 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан югуриш марафони ўтказилди. Марафон натижаларига кўра ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қўшработ туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Ватанпарварлик ойлиги ва 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан югуриш марафони ўтказилди. Марафон натижаларига кўра ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Асосий майдонда баландлиги 22 метр бўлган янги йил арчаси ўрнатилди.
Жорий йилнинг 8 декабр куни Қўшработ тумани "Чиммос" маҳалла фуқаролар йиғинида 18-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич, туман ҳокими Оқбутаев Химмат Қучқарович, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
2018 йилнинг 7 декабр куни туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, давлат органлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда туман ҳокими Химмат Оқбутаев, туман прокурори Дилшод Кубаев, туман Адлия бўлими бошлиғи Меҳрож Рауповлар маъруза қилди.
Тадбирда туман ҳокими Химмат Оқбутаев, туман прокурори Дилшод Кубаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Зокир Сувонқулов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди. Унда ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари ва бошқа совғалар тарқатилди.