Маълумот

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари

 

Туманда аҳоли (135,5 минг) учун тиббий меъёр бўйича
2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида 6 ой давомида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2886 тонна гўшт, 3699 тонна картошка,
1355 тонна пиёз, 1795 тонна сабзи, 515 тонна гуруч, 2229 тонна ўсимлик ёғи, 39083 тонна шакар, 4682 тонна буғдой (ун, нон, макарон), 19986 дона тухум талаб этилиши ҳисоб-китоб қилинган.

Ушбу талабни қондириш, ички бозорда озиқ-овқат узлуксизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш чоралари кўриб борилмоқда, жумладан:

Туманда 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида туман аҳолиси учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун жами 850 тонна, жумладан 430 тонна картошка, 240 тонна пиёз,
140 тонна сабзи ва 40 тонна гуруч тумандаги фермер хўжаликлар ва йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан  ҳокимлик захирасига жамғарилиши белгилаб олинган.

Туманнинг олис ва тоғли ҳудудлари танлаб олиниб, ушбу ҳудудларнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ўрганилиб, маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, кўчма савдо дўконлари ташкил этилади, шунингдек, йирик тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон бозорлари қошидаги тайёрлов харид корхоналари бириктирилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан “Озиқ-овқат жамғармаси” ҳисобидан туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига асосий турдаги маҳсулотлар захирасини яратиб, нарх-наво барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида, 550,0 млн.сўм маблағ ажратиб берилди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари, йирик фермер хўжаликлари ва деҳқон бозорлари томонидан захира учун белгиланган режанинг 68,5 фоизи, картошка 217 тонна (50 фоиз), пиёз 287 тонна (120 фоиз), сабзи 38 тонна (27,1 фоиз), гуруч 40 тонна
(100 фоиз) маҳсулотлари омборхоналарга жамғарилиб, ишлар давом эттирилмоқда.     

Туман бўйича етишмайдиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари график асосида ҳудудларда нархлар барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида интервенция қилиб борилади.

Деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида сектор раҳбарлари, прокуратура департаменти, солиқ ва монополия бошқармалари томонидан нархлар барқарорлиги доимий назоратга олиниши таъминланади.

 

Бундан ташқари, барча амалга оширилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилади.

4 та деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этилган ярмаркаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланади.

Мисол учун, жорий йил мавсум давомида шакар маҳсулотлари нархи кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида, тумандаги Қўшработ деҳқон бозори МЧЖ томонидан 24,0 тонна, Жўш деҳқон бозори МЧЖ томонидан 15,0 тонна ва бошқа йирик тадбиркорлар томонидан шакар маҳсулоти олиб келиниб, арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланди. 

Ғалла мавсуми давомида тумандаги йирик тадбиркор ва фермер хўжаликлари ҳамда кўнгилли фуқаролар томонидан туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси қошида тумандаги ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун буғдой маҳсулотлари жамғарилди.

Бундан ташқари, энг асосийси, туманда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, маҳсулотлар узлуксизлиги таъминлаш мақсадида, аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ерларидан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, ерлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Туманда мавсум давомида 935 гектарда, жумладан, фермер хўжаликларида 220 гектар, деҳқон ва аҳоли томорқалари ерларида
715 гектар картошка экилиб, 17 900 тонна картошка, 289 гектарда, жумладан, фермер хўжаликларида 247 гектар, деҳқон ва аҳоли  томорқалари ерларида 42 гектар сабзи экилиб, 11 минг тонна сабзи, 160 гектарда, жумладан, фермер хўжаликларида 35 гектар, деҳқон ва аҳоли  томорқалари ерларида 125 гектар пиёз экилиб, 5 минг тонна пиёз, 102 гектар лалмикор  деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ерларининг боғ-ток қатор ораларига дуккакли дон экилиб, 62 тонна дуккакли дон, боғ-ток қатор ораларига 320 гектар полиз экилиб,
4,7 минг тонна полиз, 165 гектарга бошқа турдаги сабзавотлар экилиб, 3,3 минг тонна бошқа турдаги сабзавотлар етиштирилди.

Бундан ташқари, 40 гектар майдонда мойли экинлар, жумладан
16 гектарга кунгабоқар, 24 гектарга кунжит экилиб, 36 тонна маҳсулот етиштирилди.

Сўнги йилларда туманда лалмикор ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига барча тойифадаги хўжаликларда 7,2 минг гектарда узумзорлар, 2,4 минг гектарда боғзорлар ташкил қилинди. Яратилган боғ ва ток қатор ораларига полиз ва сабзавот экинларини етиштириш бўйича водий вилоятлари дехқонлари жалб қилиниб, ўзаро тажрибалари ўзлаштирилди.

2020 йил 12 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган техналогияларни жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”
ПҚ-4919-сонли қарори ҳамда  2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари сувни тежайдиган техналогияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-95-сонли қарори асосида тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 14,3 млрд сўм субсидия маблағлари ўзлаштирилди.

Туманда сўнги 2 йилда қишлоқ хўжалик техникалар билан таъминлаш бўйича 17 дона юқори унумли хайдов трокторлари,
12 дона боғ-ток қатор орасига ишлов берувчи мини тракторлар, 8 дона пресс йиғувчи, 12 дона дон экиш сеялка, 6 дона чизел ва култевторлар, 6 дона ўт ўриш қишлоқ хўжалик техникалари имтиёзли кредитлар ва аҳоли ўз маблаглари ҳисобидан олиб келинди.

Биргина мисол, “Чорбулоқ” фермер хўжалиги томонидан Хитой давлатидан келтирилган донни қайта ишловчи ускуна олиб келиб ўрнатилган, лойиҳанинг йиллик қуввати 6 минг тонна бўлиб, 4,5 минг тонна ун ва 1,5 минг тонна омухта ем ишлаб чиқарилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM