Туманда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар

Туманда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар

Қўшработ туманда аҳоли сони 135,5 минг кишини ташкил қилади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 69,9 минг киши, иқтисодий фаол аҳоли сони 48,8 минг киши, банд аҳоли сони 43,7 минг киши, иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар (Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловчилар) 18,5 минг киши, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 22,6 минг киши, чет элда ишлаётганлар сони 2,5 минг кишини ташкил этди, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 21,0 минг кишини ташкил этмоқда.

Туманда келгусида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини яхшилаш, бунда асосий кўрсаткич ишсизлик даражасини мунтазам пасайтириб бориш учун қуйидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Биргина жорий 2022 йилда барча йўналишларда 15879 нафар  фуқаролар бандлиги таъминланиб, жами банд аҳоли сонини 52,9 минг кишига етказишни режалаштирдик. 

Ушбу белгиланган режани амалга оширишда туманнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклифларга асосан:

жумладан, жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этиш ҳисобига:

Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳада 759 нафар;

Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳасида 756 нафар;

Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида 6373 нафар;

Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш соҳасида
6589 нафар, жумладан:

савдо ва хизмат 4283 нафар;

ҳунарманд 605 нафар;

туризм ва  маданият соҳасида 596 нафар;

Биринчи навбатда, норасмий секторда фаолият юритиб келаётган иш ўринларини расмийлаштириш ишларини доимий давом эттириб, 1473 нафар фуқаро иш жойи расмийлаштирилди.

Биргина туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан
2022 йилнинг бугунги кунига қадар 5429
нафар ишсиз фуқароларга бандлик хизматлари кўрсатилиб, улардан 1154 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Шундан 708 нафари ишсиз аёллар ҳамда 268 нафар ёшларни ташкил этади.

Туман ҳокимлиги томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда томонидан 8 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ташкил этилди.

Ушбу ярмаркаларда 98 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 372 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ярмаркаларда, жами 192 нафар ишсиз фуқаро иштироки таъминланди. Қатнашганларнинг 86 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.

Жумладан, тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Зарафшон текстил” МЧЖга ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, ушубу фуқароларни 3 ой давомида малакасини ошириш учун “Зарафшон текстил” МЧЖга туман Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 200 минг сўмдан субсидия маблағлари ажратилмоқда.

2022 йилнинг шу даврига қадар 651 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, шундан 137 нафар аёллар ва 81 нафар ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
ПҚ-4804-сонли қарори ҳамда Самарқанд вилояти хокимининг 2021 йил
17 августдаги 177-сонли қарори билан Қўшработ туманида 1-сон, 2-сон касб-ҳунар мактаблари  ташкил қилинган бўлиб, ушбу касб-ҳунар мактабларида
22 нафар фуқаро   касб-ҳунарнинг турли йўналишларида касбга ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5140-сонли қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил 1 декабрдаги “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш тўғрисида”ги 168-7-0-Q/21-сонли қарори билан Қўшработ туманида 8 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил қилиниб, ҳозирги кунда 8 та маҳаллада тикувчилик, ошпаз-қандолатчилик ҳамда компьютер графикаси йўналишлари бўйича 439 нафар ишсиз фуқаролар ўқитилди. Шундан, 292 нафар айёллар, 140 нафар ёшлар ўқитилиб, ўз соҳасида бандлиги таьминланди.

Бундан ташқари, Самарқанд қурилиш коллежида 2022 йилнинг бугунги кунига қадар 60 нафар ишсиз фуқаролар ўқитилиб, 48 нафари турли соҳалар бўйича хизмат кўрсатмоқда ҳамда 22 нафари ўқишни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4716-сонли қарори бўйича жорий йилнинг бугунги кунига қадар “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари”да турган эхтиёжманд оиларларнинг 89 нафар аъзоларига субсидия маблағлари ажратилди.

Жумладан, 41 нафар аёллар ва 26 нафар ёшларга томорқа хизмати корхоналари томонидан субсидия ҳисобига турли хизмат ва асбоб-ускуналар етказиб берилди.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM