Матбуот анжумани. Қўшработ туманида ёшлар дафтарига киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар натижасида охирги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда ҳам барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришилиб келинмоқда.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда ижтимоий-иқтисодий соҳада жумлан ёшлар бандлиги сохасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда туманда 25 309 нафар ёшлар истиқомат қилмоқда.

Туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида йил бошидан маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали хатлов ўтказилди ва ва ўрганишлар натижасида 4662 нафар ишсиз, кўмакка муҳтож  ёшлар Дафтар.Меҳнат.уз платформасига киритилди. Уларга иқтисодий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб  4499 нафарининг  (96,5 %) турли сохалар бўйича бандлиги таъминланди ва ёшлар  платформадан чиқарилди.

Жумладан:

1 секторда платформага 1146 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 1121 нафари (97,8 %) чиқарилди.

2 секторда 1178 нафар киритилган бўлиб, 1137 нафари (96,5 %) чиқарилди.

3 секторда 1290 нафар киритилган бўлиб, 1250 нафари (96,8%) чиқарилди.

4 секторда 1048 нафар киритилган бўлиб, 991нафари (94,5 %) чиқарилди.

 

“Ёшлар жамғарма”си  маблағлари тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ташкил этилган “Ёшларни қўллаб – қувватлаш” жамғармаси орқали 
- 187 нафар ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам учун жами 183,3 млн.сўм ажратилди.

- 96 нафар ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун жами 29,5млн.сўм ажратилди.

- 290 нафар ёшларга тадбиркорликни бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари  ҳарид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача жами 591,49 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиб берилди.

- 73 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 90 млн.сўм

- 43 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви учун 226,16 млн.сўм,

- Беш ташаббус тадбирлари учун 58,3 млн.сўм,

-1 нафар ёшга даволаниш учун 10 млн.сўм,

- 45 нафар ёшга контракт пули учун 173 млн.сўм маблағ ажратилди.

Жамғарма ҳисобидан ёшлар учун жами  1 361,75 млн.сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги махаллий бюджетининг  орттириб бажарилган қисмидан жорий йилда спорт жиҳозлари учун 110 млн.сўм,мусиқа асбоблари учун 90 млн.сўм, туман халқ таълим бўлими ва ахборот кутубхона марказига китоблар ҳариди учун 80 млн.сўм, халқ таълими бўлимига компютерлар ҳариди учун 50 млн.сўм ва фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган алоҳида иқтидорли ёшларни рағбатлантириш учун 40 млн.сўм, маданият ва санъат сохасида беш нафар иқтидорли ёшларни ўқитиш учун  93 млн.сўм маблағ ажратилиб берилди.

 

Ёшлар дастури тўғрисида

2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 75 банддан иборат чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган.

Ушбу дастурга асосан ўтган даврмобайнида2840 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Жумладан:

  • 846 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди;
  • 677 нафар ёшларга тадбиркорлик қилишлари учун 14 млрд  643 млн сўм кредит маблағлари ажратилди;
  • 457 нафар  ёшларга 175 гектар ер майдонлари ажратилди;

20 нафар ёшларга 77млн сўм миқдорида субсидиялар ажратилди;

  • 4 нафар ёшлар ташкиллаштирилган миграция орқали иш билан таъминланди.
  • 181 нафар ёшлар касб-ҳунарга ва 182 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитиш орқали сертификатлар берилди.
  • 377 нафар ёшлар “1+1”дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
  • 96 нафар ёшлар фаолияти расмийлаштирилди (легаллаштириш)

Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 683 та инвентар ва жиҳозларлар  ҳарид қилинди.

Жумладан:

60 та  мусиқа ва санъат жихозлари;

580та спорт жихозлари;

43 та компьютер жамланмалари.

Шунингдек 2000 дона китоблар ажратилди.

  Шунингдек ёшларни тўгаракларга йил бошидан 920 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди.

Жумладан:

-Маданият соҳасида 10 та тўгаракга 72 нафар

-Спорт соҳаси 49 та тўгаракга 833 нафар

-ИТ соҳасида 2 та тўгаракга 30 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди.

2021 йилда 4 та стрикворкоут майдончаси ва 1 та стритбол майдончаси барпо этилди.Ёшларга оид барпо этилиши белгиланган2 таБойтўп ва Хонназар МФЙда ёш ташаббускорлар томонидан “Ёшлар меҳнат гузари”фойдаланишга топширилди.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM