Тадбиркор бўлиш истагида юрган ёшлар билан мулоқот

Бугунги кунда туманда 25 309 нафар ёшлар истиқомат қилмоқда. Туманда
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали хатлов ўтказилди.

Хатлов якунига кўра, 22 799 нафар (90%) ёшлар ўрганиб чиқилди ва шундан 3 695 нафар ишсиз ёшлар борлиги аниқланди.

Бугунги кунда тумандаги  4604 нафар ишсиз ва  кўмакка муҳтож  ёшлар Дафтар.Меҳнат.уз платформасига киритилган бўлиб,  уларга иқтисодий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ва 4471 нафарининг  (97,1 %) турли сохалар бўйича бандлиги таъминланди ва платформадан чиқарилди. Жумладан:

1 секторда 1142 нафар киритилган бўлиб, 1106 нафари (96,8 %) чиқарилди.

2 секторда 1151 нафар киритилган бўлиб, 1129 нафари (98,1 %) чиқарилди.

3 секторда 1281 нафар киритилган бўлиб, 1247 нафари (99 %) чиқарилди.

4 секторда 1030 нафар киритилган бўлиб, 989 нафари (98,4 %) чиқарилди.

 

Ёшлар дафтаридан чиқариш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • 3260 нафар ёшлар доимий ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди;
  • 378 нафар ёшларга кредит ажратилиб берилди;
  • 421 нафар ёшларга ер майдони ажратилди;
  • 79 нафар ёшлар “Устоз-шогирт”ананаси доирасида ҳунармандларга бириктирилди;
  • 11 нафар ёшларга ижара харажати учун,
  • 218 нафар ёшларга асбоб-ускуналар учун субцидиялар ажратилди;
  • 2 нафар ёшга психологик ёрдам  кўрсатилди;
  • 1 нафар ёшлар тиббий ёрдам кўрсатилди;
  • 61 нафар истеъдодини қўллаб-қувватлаш,
  • 11 нафар сафарбарлик чақируви резервига юборилди,
  • 13 нафар Ҳайловчилик гувоҳномаси учун ўқитилди.

Жамғарма маблағлари тўғрисида:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ташкил этилган  ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 
- 187 нафар ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам учун жами 183,3 млн.сўм,

- 96 нафар ёшларга ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун жами 29,5 млн.сўм,

- 290 нафар ёшларга тадбиркорликни бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача жами 591,49 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилди.

- 73 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 59,397 млн.сўм

- 35 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви учун 183,873 млн.сўм,

- Беш ташаббус тадбирлари учун 58,3 млн.сўм,

-1 нафар ёшга даволаниш учун 10 млн.сўм,

- 14 нафар ёшга контракт пули учун 48,419 млн.сўм маблағ ажратилди.

     Жамғарма ҳисобидан ёшлар учун жами 1153,3 млн.сўм маблағ сарфланган.

      Бундан ташқари 29 нафар ёшларга контракт ва 16 нафар ёшларга сафарбарлик резерви ҳамда ҳайдовчилик гувохномаси учун 25 нафар ёшларга туман Кенгаши сессиясига киртилди ва тасдиқланиб,  маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 1432 та инвентар, жихоз ва китоблар ажратилди.

Жумладан:

60 та  мусиқа ва санъат жихозлари;

410 та спорт жихозлари;

12 та компьютер жамланмалари;

1000 дона китоблар ажратилди.

  Шунингдек ёшларни тўгаракларга йил бошидан 2216 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди. Жумладан:

-Маданият соҳасида 10 та тўгаракга 72 нафар

-Спорт соҳаси 49 та тўгаракга 2129 нафар

-ИТ соҳасида 1 та тўгаракга 15 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди.

      Қолаверса 4 та стрикворкоут майдончаси ва 1 та стрибдол майдончаси барпо этилган.

Ёшларга оид барпо этилиши белгиланган 2 та Бойтўп ва Хонназар МФЙда ёш ташаббускорлар томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди.

Қолаверса, йил якунига қадар “Навкат” маҳалласи ҳудудидан ёшлар томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари учун ихтисослаштирилган Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM