Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

2020 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 180-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низом, Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади. 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар бўлган ташкилот ҳисобланади.

Ташкилот раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият олиб бориши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фақат суд экспертизасини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.

Низомга кўра, мазкур фаолиятни турар жойда амалга ошириш тақиқланади.

Ташкилот амалга ошириладиган суд экспертизаси нархларини мустақил белгилайди.

Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтинги юритилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM