2019 йил октябрдан Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тармоғи оптималлаштирилади

2019 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 826-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил октябрдан Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тармоғи оптималлаштирилади.

Шунга кўра, Тошкент шаҳридаги 49 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларидан:

18 таси – кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари этиб;

31 таси – умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари этиб қайта ташкил этилади.

Қўшработ туман адлия бўлими 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM