Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади
Tue, 16/03/2021 - 19:25Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 134-сонли қарори билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.