Янгиликлар

Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сон Қарори билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Сhet el sarmoyasi ishtirokidagi korxonalar, chet eldan mablag’ olgan tashkilotlar, chet elga investitsiyalarni amalga oshiruvchi korxona va tashkilotlar rahbarlari hamda bosh hisobchilari diqqatiga!

Сhet el sarmoyasi ishtirokidagi korxonalar, chet eldan mablag’

Ички ишлар органлари фаолиятида янги механизмлар жорий этилади

2021 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6196-сон Фармони қабул қилинди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ–6195-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM