Янгиликлар

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори, элчи Жон МакГрегор ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Бир турдаги вакцинани олган бемор кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми?

Ушбу саволига ССВ қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Йўқ, мумкин эмас, коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари керак.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM