Янгиликлар

Туманда 18-сонли мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 декабр куни Қўшработ тумани "Чиммос" маҳалла фуқаролар йиғинида 18-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич, туман ҳокими Оқбутаев Химмат Қучқарович, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

2018 йилнинг 7 декабр куни туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, давлат органлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда туман ҳокими Химмат Оқбутаев, туман прокурори Дилшод Кубаев, туман Адлия бўлими бошлиғи Меҳрож Рауповлар маъруза қилди.

2015-2023 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM