Янгиликлар

“Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли қарорибилан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан иборат.

Давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади

2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармони қабул қилинди.

Аҳолига давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 832-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 830-сонли қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Президентимиз томонидан тавсия этилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси бўйича Қўшработ педагогика коллежида мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида тадбир ўтказилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM