Янгиликлар

Самарқанд вилоятида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди

2019 йил 12 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Самарқанд вилоятида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди.

1 ноябрдан Қўшработ туманида ер остидан сув олиш бўйича янги тартиб ўрнатилади

2019 йил 9 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 855-сонли қарори қабул қилинди.

Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди

2019 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сонли қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб  сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.

Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қи

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736–III/КҚ-592–III-сонли қўшма қарори билан Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Мазкур Низомга кўра тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагича. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM