Янгиликлар

Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2020 йилдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга мувофиқ, кичик саноат зонаси (КСЗ) фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.

Бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими тўлиқ жорий этилади.

Биометрик паспортлар ID-картага алмаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” га малака тоифаси чекланмаган муддатга берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2020 йилдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, давлат хизмати ДХМлар ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади.

Четдан кираётган айрим дори воситалари учун бож вақтинча ундирилмайди

2020 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4662-сонли қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM