Оила муқаддас шиори остида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани

Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ оиланинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, уни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, соғлом оила вужудга келиши учун барча ташкилий-ҳуқуқий шароитларини яратиш, оила маънавиятини юксалтириш соҳасидаги ислоҳотларни тизимли босқичма-босқич амалга ошириш стратегияси белгилаб олинди.

Мамлакатимизда оила институтини ҳимоялайдиган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилган. Оила муносабатларини мустаҳкамлаш, уларнинг барқарор ривожланиши учун кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар жамиятимизнинг ривожланиши ва оилаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Қўшработ туманида бугунги кунда жами  130208 нафар ахоли истиқомат қилади. Шундан  57505 нафари хотин-қизларни ташкил этади.   21786 та хонадон, 29756 та оила бор. Албатта, ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ўз қувончу ташвишлари билан яшайди. Туманнинг ободлиги, фаровонлиги, тинч-тотувлиги, оналар ва болаларнинг саломатлиги, аҳоли бандлиги, коммунал тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, тадбиркорлик фаолиятининг ривожи, жиноят ва ажримларнинг бўлмастлиги кўп жиҳатдан хар бир фуқарога боғлиқдир. ПҚ-146 -сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда  энг долзарб аҳамият касб этаётган масалалардан бири, бу - эрта никоҳлар, ёш йигит-қизларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, қариндош-уруғлар ўртасидаги қуда-андачилик муаммосини бартараф этиш мақсадида 45 та махалла фуқаролар йиғинида “Оқила аёллар“ харакати, Аёллар маслахат кенгашлари  ташкил этилган бўлиб, ажримлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 нафарга камайган. 22 нафар нотинч оилалар тинчлантирилиб, 38 нафар оилалар яраштирилди.

Шунингдек, оилавий келишмовчиликлар, ўзаро жанжаллар оқибатида ёш оилаларнинг бузилиб кетиши ҳам жиддий ташвиш уйғотади. Эрта никоҳларни олдини олиш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, қайнона-келинлар ўртасидаги келишмовчиликларга йўл қўймаслик борасида ФҲДЁ органлари қошидаги “Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш”  марказлари ташкил этилган бўлиб, ёш оила қурувчилар, ажрим ёқасидаги оилалар учун  ўқув машғулотлар олиб борилмоқда.

Туманда “Оила муқаддас” шиори остида 45 та махаллаларда ва боғча ҳамда мактабларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маънавий–маърифий тадбирлар ва давра сухбатлари олиб борилиб, тумандаги  “Энг намунали оила” номинацияси бўйича Сохибкор махалласида яшовчи оила Сайфуллаев Абдурашид боболар оиласи деб эътироф этилиб эсталик совғалари топширилди.

Кам таъминланган оилалардан 914 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари, 97 нафар хотин-қизларга эса тикув машиналари берилди, бундан ташқари 55 нафар хотин-қизларимиз Тошкент шахрига саёхатга олиб борилди.

Туманда 1736 нафар ишсиз хотин-кизларнинг бандлиги таъминланган, 58 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқадан самарали фойдаланиш учун субсидиялар ажратилган;

  • 218 нафар ишсиз хотинқизлар мехнат бозорида талаб юқори булган касбҳунарларга ўқитилган;
  • хотинқизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, махаллаларда 12 та спорт тўгараклари ташкил этилган, 24 та спорт мусобақаси ўтказилган;

Бундан ташқари мавжуд бўш ва захираланган [квота] иш ўринларига ишсиз хотин-қизлардан 404 нафари жойлаштирилган;

  • хизмат курсатиш ва сервис, саноат (хусусан енгил саноатда] ва иқтисодиётнинг бошқа тармокларида эса 187 нафар хотинқизнинг бандлигини таъминлашга кумаклашилган
  1. оилаларга уз томорқасидан гул, лимон, мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона куриш х,амда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни йулга кўйиш учун микдори 35 млн. сумгача булган имтиёзли кредитлар 353 нафар хотин-қизларга ажратилган.

Шу билан бирга, томорқасида тадбиркорлик қилаётган 2145 нафар аёллар узини узи банд килувчи тоифасига киритилган.

  • жамоат ташкилотлари иштирокида "Оила муқаддас", "Аёл эъзозда”, "Ибратли оила", "Сиз қонун химоясидасиз" каби мавзуларда       78 та давра сухбатларини ва тадбирлар ташкил этилган.
  1. вояга етмаган қизлар билан ишлашда "Оила-махалла- таълим муассасаси" хамкорлик механизми самарадорлигини ошириш буйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тарбияси огир вояга етмаган қизлар ва уларнинг оилаларидаги муаммолари ўрганиш ишлари хам олиб борилмоқда.
2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM