Туманда маъданият ва санъатни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот

Қўшработ туман ҳокимлиги Маданият бўлими томонидан ва санъатни юксалтириш борасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ҳозирги кунда  Маданият бўлимида ва 4 та маданият марказларида жами 54.5 штат бирликларида 64 нафар маданият ходимлари  фаолият кўрсатмоқда.

Шулардан  17 нафари олий, 26 нафари ўрта махсус, 21 нафари умумий ўрта маълумотли  ходимлардир.

Бўлим биноси 1-сон марказий маданият маркази билан бўлим биносида фаолият юритади.

Маданият марказларида жами 22 та бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида  244  нафар тўгарак қатнашчилари иштирок этиб келмоқдалар.

1-сон марказий маданият маркази И-ТИПда.  Марказ биноси   1943 йилда хом ғиштдан қурилган.

Бинода 23 та хона 2 та коридор, 100 ўринли зал мавжуд. Бино бугунги кун талабига жавоб бермайди.  

Самарқанд вилоят Давлат Архетектура ва Қурилиш Назорат инспекциясининг 2017 йил 29 сентябрдаги ҳулосасига кўра Қўшработ туман ҳокимлги маданият бўлими биноси хом ғиштдан қурилган бўлиб, ҚМҚ 2.01.03-96 “Зилзилавий худудларда қурилиш”, меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги  ПҚ-4038-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ушбу маданият маркази 2022 йилда янги қуриш белгиланган бўлиб, 6 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

2-сон Шовона маданият маркази  ИИИ-ТИПда, бино 1980 йилда клуб биноси ва идора учун лойиҳа асосида қурилган. Бинони таъмирлаш  учун Республика бюджети ҳисобидан 2.700 млн сўм маблағ ажратилган.  “Абдумумин Строй инвест” МЧЖ томонидан капитал таъмирлаб 2020 йилда фойдаланишга топширилди.

3-сон Даврқўрғон маданият маркази  

3-сон Даврқўрғон маданият маркази биноси Маданият бўлими балансидаги бинони туман ҳокимлиги розилиги билан тадбиркорга нол қийматда берилган.

Бино ноль қийматда тадбиркорга берилганлиги сабабли марказ   89-умумтаълим мактабида фаолият кўрсатмоқда.

4-сон Жўш  маданият маркази 2014 йил давлат Дастурига киритилиб  2015 йил сентябр ойида фойдаланишга топширилган.

2022 йилнинг бошида Маданият бўлими тасарруфидаги 4 та маданият марказларида жами  22 та ҳаваскорлик тўгараклар мавжуд бўлиб, уларга жами  244 нафар аҳоли ва ёшлар қамраб олинган эди. 2022 йил давомида 4 та маданият марказларида қўшимча 2 та ҳаваскорлик тўгараклар ташкил этилди. 2022 йил  олти ой давомида бўлим томонидан 55 та маданий-маърифий ва бошқа турдаги маданий тадбирлар ўтказилган. Бундан ташқари 4 та маданият марказлари жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб тадбирларга ёшлар қамраб олинмоқда, маҳаллалар билан доимий равишда узвий боғлиқ ҳолда иш олиб боришмоқда.

Шунингдек туманда 5-сон мусиқа ва санъат мактабида бугунги кунда жами 152 нафар ўқувчи ёшлар  ўқиб келмоқда.

Туманда ўтган 2021 йилда маданият ва саънатни ривожлантириш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан туман Маданият бўлим ҳамда унинг жойлардаги маданият уйларига мусиқа асбоблари олиб берилди. Шунингдек ўтган 2021 йилда маданият соҳасида кадрларнинг етишмовчилиги олдини олишга қаратилган ҳамда жойларда мусиқа ва санъатни ривожлантиришга қаратилган ҳамда Президентимизнинг 2020 йил 25 декабрдаги Ёшлар билан учрашувларда санъатга қизиқувчи ёшларни маҳаллмй бюджетдан ўқитиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қўшработлик ёшлар Тошкент давлат маданият институтида шартнома асосида таҳсил олмоқдалар, Уларнинг шартнома пулларини туманимизнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Шунингдек туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5 ташаббус доирасида санъат соҳасида ёшлар ўртасида турли мазмундаги танловлар  ўтказилиб келиниб улар орасида юқори ўринларни эгаллаган ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Амалга оширилган ишлар йўналишлари кесимида:

Қўшработ тумани 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ғазал мулкиниг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига  “Назм ва наво” адабий-бадиий мусиқали кеча бўлиб ўтди. тадбирда туман "Ниҳол" ашула ва рақс жамоасининг ҳамда 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг концерт дастури намойиш этилди.

Қўшработ туман 2-сон Шована маданият марказида Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига "Шох ва шоир" номли тадбир бўлиб ўтди. тадбирда туман "Ниҳол" ашула ва рақс жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирга Самарқанд шахридан ташриф буюрган  Самарқанд Давлат тиббиёт институти талабалари ўзларининг концерт дастурлари билан иштирок этишди.

2022 йил 14 феврал куни Қўрғон маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабида “Заковат” интелектуал  ўйини бўлиб ўтди.  интелектуал  ўйинда Самарқанд Тиббиёт институти ўқитувилари иштирок этди.

2022 йил 16 феврал куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшработ туман бўлинмаси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман бўлинмаси, туман маданият бўлими хамкорликда  “Озод” маҳалласида жойлашган 18-умумталим мактабида  “Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ташкил этилган тадбирда иштирок этишди. Такидландики, ўтган бир йил давомида маҳаллада истиқомат қилувчи беш нафар маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилган нуронийлар вакили томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, рўйхатдаги ёшларни иш билан таъминлаш ва тўғри йўлга солиш ишлари олиб борилди.

2022 йил 16 феврал куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшработ туман бўлинмаси раҳбари Ш.Зияддинов ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман бўлинмаси ижрочи котиби Н.Усмоновлар туманнинг “Бойпўришли” маҳалласида жойлашган 38 ҳамда 76-умумталим мактабларида бўлиб, ўқувчилар ва ўқитувчилар билан маънавий-маърифий соҳалар бўйича давра суҳбатларини олиб боришди. Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тармоқларни трансформация қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш каби муҳим масалалар ҳусусида сўз борди. Шунингдек тадбирлар давомида Ўзбек , Тожик, Озарбайжон маданиятининг йирик арбоби, маърифатпарвар олим Саид Ризо Ализода таваллудининг 135 йиллиги муносабати билан унинг ҳаёти ва ижодига тўхталиб, таълим соҳасига қўшган беқиёс ҳиссаси тўғрисида фикр мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Жорий илнинг 19-феврал куни Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги 82-умумтаълим мактабида ўқувчилари ўртасида адабиёт ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида Тўлқин Сиддиқ,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қўшработлик Дўстбек Сулаймонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда 1-23-82-81-77-85-90-42-умумтаълим мактабларининг ижодий-тарғиботчилари ҳамда адабиётга ихлосманд, китобсевар ўқувчилар иштирок этди.

Ижодкор билан қизғин сухбат бўлиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоболди, ўзларининг шеъларидан намуналар ўқиб берди.

2022 йил 1 март куни  4-сон Жўш маданият марказида “Зулфияхоним қизлари умид юлдузлари” мавзусида Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллик юбилейига бағишлаб 56-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг адабий –бадиий тадбири бўлиб ўттиди. Унда ўқувчилар Зулфияхоним ижодига меҳр билан ёндашиб, шеърларини ёддан ўқиб бердилар. 

2022 йил 3 март куни 81-мактабнинг спорт майдонида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Унда туманнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилардан иборат 8 нафар мактаб жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа давомида иштирокчилар тезкор савол жавоблар, кўргазмали чиқишлар, узоқликка югуриш ҳамда саҳналаштирилган қутқарув ишлари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича синовдан ўтказилди. Жамоалар чиқишларини туман Фавқулотда вазиятлар бўлими, Спорт бўлими, тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими, Мудофаа бўлими ва Ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, тумандаги 89-мактабнинг "Қалқон" ҳамда 82-мактабнинг "Темурийлар" жамоалари 1 ва 2 ўринларни эгаллаган бўлса, 88-мактабнинг "Қалқон" жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2022 йил 7 март куйни туманимиздаги муҳташам "Диёра" базмгоҳида 8 март "Халқаро хотин-қизлар" куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда, туманимиз ижтимоий ҳаётида фаол меҳнат қилган ҳамда бугунги кунда нафақа гаштини сураётган мўтабар онахонлар, "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари, ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Байрам давомида кўмакка муҳтож хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан рўзғор буюмлари ва маиший техника жиҳозлари ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони ёзилиб, азиз ва мўътабар аёлларимиз учун туман маданият ходимлари концерт дастури  намойиш этилди. 

2022 йил 9 март куни  туманнинг Заркент шахарчасида жойлашган 99850-ҳарбий қисмда камондан ўқ отиш, "Стрeeт woрoут" доирасида турник тортиниш ҳамда ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргамалари ташкил этилди. Шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик фестивали доирасида "Нуроний ва ёшлар" учрашувлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.

2022 йил 10-март куни “Хасанбобо” маҳалласидаги 75-умумтаълим мактабида  "Гулхан атрофидагилар"  тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда исътедодли ижодкорлар томонидан шеърий чиқишлар,маданият ходимлари томонидан жонли ижро тароналари янгради

2022 йил 12 март куни “Пичот” маҳалласидаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчилар билим даражасини ошириш, интеллектуал ўйинларга қизиқишини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлибўтди. Қизғин савол-жавоблар ниҳоясида 7-б-синф ўқувчиларидан тузилган билимдонлар жамоаси кейинги босқичга йўлланма олди.  Ғолиб жамоага тадбир ташкилотчилари тоинидан бадиий китоблар совғақилинди.

2022 йил 25 мрат куни 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт заслида туман маданият бўлимининг “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли жамоаси ҳамда 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг  “Ёш хаваскорлар” концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда бадиий ҳавасорларининг концерт дастури намойиш қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2-февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришҳга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-112-сонли қарори
2-иловаси  1-банди ҳамда шу асосда  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 15-мартдаги “Санъатим сенга, обод юртим” ижодий кўрик-танловига тайёргарлик кўриш ва уни юқрои савияда ўткаяиш тўг`рисида”ги 89-сонли буйруг`и ҳамда  Самарқанд вилояти Маданият бошқармасининг 2022 йил  16 мартдаги № 21-А-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 8 апрел куни Қўшработ туман  5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг консерт залида “Санъатим сенга, обод юртим” ижодий кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ушбу масала юзасидан танлов хайъати раиси С.Холдорованинг ахбороти эшитилди, Ахборотда такидланишича кўрик танловнинг худудий босқичларида санъатнинг  4 та йўналиши бўйича 18 нафар бадиий хаваскор қатнашиб, 4 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида қатнашиш имтиёзини қўлга киритди.

Танлов хайъати аъзолари бадиий хаваскорларнинг дастурлари билан танишиб чиқиб хакамлар ҳайъатининг қарорига кўра;

   “Анъанавий хонандалик” йўналиши

И-ўрин

Нaрзуллaйeв Фaзлиддин Aслиддин ўғли  “Фaрғoнa тoнг oтгунчa” Xaзиний сўзи, М.Муртoзaeв мусиқaси

“Бахшичилик” йўналиши

И-ўрин

Тоғаймуродов Суннатулло Бектемир ўғли     “Халқ термалари”

“Eстрада хонандалиги” йўналиши

И-ўрин

Азизхонов Мансурхон Азизхон ўғли “Ўзбегимдан айланай” Дилдора Азамова шеъри, Гулнора Қўчқорова мусиқаси

 

                                          “Рақс санъати” йўналиши 

И-ўрин

Эргашева Дилнура Санжар қизи      “Тумор” рақси  Абдухошим Исмоилов мусиқаси

Йиғилиш қарорига кўра ушбу танловда биринчи ўринни эгаллаган ғолибларга вилоят босиқичида қатнашиб рағбатлантирувчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-янвaрдaги “Мaҳaллaлaрдa ёшлaр билaн ишлaш тизимини тубдaн тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўг`рисидa”ги ПҚ-92-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 2-фeврaлдaги “Мaдaният вa сaнъaт сoҳaсини янaдa ривoжлaнтиришгa дoир қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғрисидa”ги ПҚ-112-сoн қaрoри, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23-24-фeврaл кунлaри Қoрaқoлпoғистoн Рeспубликaсигa тaшрифи дaвoмидa бeрилгaн тoпшириқлaр вa 25-фeврaл куни ўткaзилгaн 16-сoнли бaёниниг 123,125-бaндлaридa бeлгилaнгaн вaзифaлaр,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрaтсиясининг 2022-йил 18-мaртдaги “Ёшлaр ўртaсидa китoбxoнлик, мaдaният вa сaн`aт, интeллeктуaл ўйинлaр, axбoрoт тexнoлoгиялaри, спoрт турлaри бўйичa  “Бeш тaшaббус oлимпиaдaси”ни тaшкил eтиш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги  05-1-622-сoнли тoпшириғи ҳамда  Самарқанд вилояти Маданият бошқармасининг 2022 йил 25 мартдаги № 24-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 13 апрел куни Қўшработ туман  5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг консерт залида “Ёшлaр oвoзи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ўткaзилгaн танлов нaтижaлaригa кўрa тaнлoв хайъатининг  раиси З.Усaнoвнинг  ахбороти eшитилди. Кўрик-танловнинг худудий босқичларида санъатнинг  4 та йўналиши бўйича 10-15, 16-22, 23-30 ёш тoифaлaридa 20 нaфaр ёшлaр иштирoк eтиб, 8 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида қатнашиш имтиёзини қўлга киритди.

      Танлов хайъати аъзолари бадиий хаваскорларнинг дастурлари билан танишиб чиқиб хакамлар хайъати қароригa кўрa;

“Бахшичилик” йўналиши

10-15 ёш тoифaсидa

 

Тоғаймуродов Суннатулло Тўлқин ўғли     “Халқ термалари”

16-22 ёш тoифaсидa

 

Рaxмaтoв Бoбoбeк “Xaлқ тeрмaлaри”

“Eстрада” йўналиши

10-15 ёш ёш тoифaсидa

 

Рaxмaтoв Aлимaрдoн Aсқaр ўг`ли     Aшулa “Ўзбекистoн”  Муҳaммaд Юсуф шеъри, Xaлқ куйи

16-22 ёш тoифaсидa

 

Aнвaрaрoвa Сaбинa  Aшулa “Ўғлoнлaр” xaлқ куйи, xaлқ куйи

16-22 ёш тoифaсидa

 

Xoшимoв Aбрoр  Aшулa “Ўзбeкистoн вaтaним мaним” Aбдуллa Oрипoв сўзи, xaлқ куйи

“Aнъaнaвий ижрo” ё`нилиши

10-15 ёш ёш тoифaсидa

 

Нaрзуллaeв Фaзлидин Aслиддин ўғли  Мaқoм “Фaрғoнa тoнг oтгунчa” Xaзиний сўзи, xaлқ куйи

16-22 ёш тoифaсидa

 

Усмoнoв Бoбуржoн Сoбиржoн ўғли     Мaқoм  “Қaдимги ушoқ” Фурқaт ғaзaли, Фaттoҳҳoн Мaмaдaлиeв мусиқaси

“Oпeрa” йўнaлиши

 

Eрмaнoвa Мaржoнa  Зaриф қизи   Oпeрa “Мeсaндрaммa”

Йиғилиш қарорига кўра ушбу танловда биринчи ўринни eгаллаган ғолибларга вилоят босиқичида иштирок этди.

2022-йил 20-aпрeл куни Қўшрaбoт тумaн xaлқ тaълими бўлими тaсaрруфидaги 9-умумий ўртa тaълим мaктaбидa 5 тaшaббус дoирaсидa "Ёш гвaрдиячилaр" ўртaсидa спoрт мусoбaқaлaри ўткaзилди. Тaдбиргa тумaн Миллий гвaрдия рaҳбaрияти вa xoдимлaри ҳaм тaшриф буюришди. Тaдбирдa кaмoндaн нишoнгa уриш, грaнaтa улoқтириш, AКМ-74 қурoлини сoчиш вa йиғиш, 100 мeтргa югириш вa бoшқa спoрт турлaри бўйичa бeллaшувлaр ўткaзилди. Якундa ғoлиб вa сoвриндoрлaр тaшкилoтчилaр тoмoнидaн мунoсиб тaқдирлaндилaр.

2022-йил 7-мaй куни Қўшрaбoт тумaнидaги Мoтaмсaрo oнa xaйкaли ёдгoрлигидa “9- Мaй xoтирa вa қaдрлaш куни” мунoсaбaти билaн Xaлқ oзoдлиги учун урушдa ҳaлoк бўлгaн қaҳрaмoнлaр ҳoтирaсигa бaғишлaб Мoтaмсaрo oнa ҳaйкaли пoйигa гул қўйиш мaрoсими бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти Қўшработ  туманида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижроси бўйича маданият бўлими хамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилиб бандлари ижросини таъминлаб келинмоқда.

Дастурнинг 6-банди  ижроси бўйича 2022 йил 14 май куни 70-мактаб биноси боғида "Беш ташаббус амалда" лойиҳаси доирасидаги "Собиқ ўқувчи мактабда" шиоридаги ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда кўп йиллар мобайнида "Ёшлик" журналида ижодий фаолият олиб борган, ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутаҳассиси лавозимида ишлаб келаётган, мактабнинг собиқ ўқувчиси, ўндан ортиқ йирик асарлар муаллифи, ёзувчи Собир Ўнар билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашувда ёшлар, ижодкорлар, спортчилар ва ташкилот ҳодимлари иштирок этишди. Йиғилганлар ёзувчи Собир Ўнарнинг болалик даврлари, ҳаёт дарғалари, ижодий фаолияти ва мактабда ўтган ёрқин хотиралари билан ўртоқлашдилар. Тадбир давомида спортнинг кураш, шахмат-шашка, тош кўтариш, арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар, миллий қадриятларимизни ифода этувчи каштачилик, гиламдўзлик кўргазмалари, чиллак ва ланка тепиш сингари халқ ўйинлари ҳамда киоблар кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди. Тадбирнинг фаол иштирокчилари ва ғолиблари туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, тадбир сўнгида Собир Ўнар томонидан мактаб ўқувчиларига маҳорат дарслари ўтилди.

 2022 йил 29 июнь куни  “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Шована, Қувкалла, Заркент, Жўш ота ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларига бир гуруҳ маданият ва санъат намоёндалари ташриф буюрди. “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий очиқ ҳаво қўйнида, соя-салқин жойда машҳур санъат ва маданият вакиллари билан аҳолимиз дилдан суҳбатлашиб, ашула эшитиб, рақс тушишди.

Президентимизнинг ташаббуслари билан Самарқанд вилоятига ташриф буюрган 300 га яқин маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари вакилларидан бир гуруҳи туманимиз аҳолиси билан учрашиб, дилдан суҳбат қуришди.

Ана шундай тадбирлардан бири Заркент шаҳарчасидаги “Кончи” маданият уйида ўтказилди. Унда эл суйган санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри актёри, театрда 50 дан, кинода 100 дан ортиқ турли даражадаги ролларни ижро этган актёр Алишер Отабоев, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Моҳира Асадова, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси Феруз Норов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Қобил Умиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Карима (Малика) Салимова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Мусаллам Абдужабборова, ёшларнинг севимли эстрада хонандаси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Умид Шахобовлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112-сонли Қарори ижроси бўйича туманда ўтказиладиган оммавий-маданий ҳамда концерт томошалари учун календар режага асосан 169.0 (бир юз олтмиш миллион) сўм маблағ ажратиш белгиланган

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM