Уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани

Уюшмаган  ёшларни тадбиркорликка  ўқитиш борасида амалга  оширилаётган  ишлар.

Республикада ёшларни тадбиркорлика ўқитиш борасида янги жорий этилган имтиёзлардан ташқари, ҳудудлардаги ёшларнинг турмуш тарзини ўзгартириш, уларнинг имкониятларини кенгайтирадиган комплекс тизим амалга оширилмоқда.

Юртимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “1+1” тамойилининг ишлаб чиқилиши уларнинг бандлиги масаласида асосий бир туртки бўлди.

Янги тамойил доирасида ҳудудларда “Ёшлар дафтарлари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти кенгайтирилди.  Шу билан бирга, тадбиркорликка ўргатилиб,  ўз  фаолиятини йўлга қўйишни истаган ёшлар рўйҳатлари тузилди, ёшларни тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш амалиёти жорий этилди.

Касб-ҳунар ва тадбиркорлик курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификатга эга бўлган ёшларга кредитлар ажратиш механизми йўлга қўйилди.

Олиб борилган ишлар натижасида, жорий йилнинг июн ойигача  туманимизда  ташкил этилган ўқув курсларини   281  дан ортиқ ёшлар ўқиб чиқишди шулардан 6 нафарига 152 миллион сўм  миқдорида  кредит маблағлари  ажратиб берилди.

Шу билан бирга “Ёшлар дафтари”га кирган 235 нафари ёшлар  ҳамда  46 нафар  хотин қизлар тадбиркорликка ўқитилди,  100 га яқиш ёшлар тажрибали тадбиркор ва ҳунармандларга бирик-тирилди.

Туманда жорий  йилнинг охиригача  яна  камида  948  нафар ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан вазифа белгиланди ва бугунги кунда ушбу вазифани бажариш юзасидан ишлар режа асосида амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда барча сохада шиддат билан рўй бераётган ўзгаришлар учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш биринчи навбатда ёш кадрларни ўқитиш, касб маҳоратини тинимсиз ошириб бориш асосий мақсадимиздир.Салохиятли билим ва амалий кўникмага эга бўлмаган ёшларимиз иш топишда кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда  ва шу масала  бугунги кунда  заиф нуқталаримиздан бири бўлиб қолмоқда.  Ёшларнинг меҳнат бозорида жой топиши ва ўзларини, оилаларини барқарор даромад билан таъминлаши учун шароит яратиш ишларини изчил йўлга қўйиш лозим.

Ушбу йўналиш давлатимиз олдида турган устувор вазифалардан  бири бўлиб ёшларнинг бандлиги таъминлаш учун  барқарор пойдевор барпо этиш бошланганлигига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг устига шунчалик  муҳташам бино қурилади ва узоқ йилларга хизмат қилади. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM