Қўшработ туман Мактабгача таълим бўлими мудири Абдувоҳидов Баҳодир Абдуқодирович иштирокида матбуот анжумани

“Боғча ёшидаги болаларнинг боғчага қамровини ошириш борасида амалга оширилган ва навбатдаги ишлар ҳақида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9-сентябрдаги ПҚ-3261 сонли “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар бошланиб, 2017 йилда Қўшработ туманида мактабгача ёшда бўлган болаларнинг 10.7 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган ва ўтган давр мобайнида туманда болаларнинг боғчаларга қамрови 70 фоизга етказилди.

     Жумладан   Қўшработ туманида 2021 йил 1 январ ҳолатига 3-7 ёшли болалар сони 12235 нафарни ташкил қилиб, шундан 4383 нафари 21 та ДМТТ га;  270 нафари 4 та ДХШ асосидаги МТТларга ; 2 225 нафари 89 та ОНМТТ ларга, жами 6878 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров фоизи 56.2% ни ташкил қилар эди.

2021 йил давомида мактабгача таълим билан болалар қамровини ошириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

-маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари қувватини ошириш ҳисобига 2 та қўшимча гуруҳ ташкил этилиб 65 нафар тарбияланувчи;

- “Ақлвой” лойиҳаси доирасида махсус жихозланган 1 та “Исузи” автобуси базасида Қовунчи ва Навкат МФЙларда болалар майдончалари ташкил қилиниб,  6 та мобил гуруҳга 96 нафар тарбияланувчи;  

-31 та 6 ёшли болаларни бир йиллик мактабга бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши ҳисобидан 930 нафар тарбияланувчи;

- қамров даражаси паст бўлган олис  ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда, шунингдек, шароити оғир қишлоқ ва маҳаллаларда   71 та  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилиш ҳисобига 1845 нафар тарбияланувчи;

 йил якуни билан жами 12456 нафар 3-7 ёшли болалардандан 8723 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров фоизи йил якунида  70% етказилди

2021 йил 1 январ ҳолатига мактабгача таълим тизими билан 6 ёшли болаларни қамраб олиш бўйича туманда  13 та гуруҳга  390 нафар болалар қамраб олинган бўлса, 2021-2022 ўқув йили давомида 31 та гуруҳда 930 нафар болалар мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олиниши натижасида 2021 йил 31 декабр ҳолатига туманда жами 44 та гуруҳга 1320 нафари қамраб олиниб, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳларга қамраб олиниши 79,3 фоизни ташкил қилди.

Давлат хусусий шерикчилик асосида 1 та лойҳа имзоланди. 1 та лойиҳа қурувчининг сусткашлиги сабабли якунига етказилмади.

Тумандаги мавжуд 21 та ДМТТларнинг барчаси интернет тармоғига уланди ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланди.

Мактабгача таълим билан болалар қамровини ошириш билан биргаликда таълим-тарбия сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-дидактик материаллар билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳам тизимли равишда белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида амалга оширилмоқда

 

2022 йилда туманда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгилаб олинган ва белгиланган режа асосида  бажарилиши юзасидан ишлар йўлга қўйилган:

- Наъмуна МФЙда жойлашган 1-сон ДМТТ ни инвеститция дастури доирасида қайта реконструкция қилиш ҳисобига қўшимча 110 ўрин яратиш;

- Обод қишлоқ дастури доирасида Дўстлик МФЙ даги 3-сон ДМТТ ни мукаммал таъмирлаш;

 -Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5144-сонли қарори асосида олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган 8 та МФЙларда (Тоз МФЙ, Сориғул МФЙ,  Қоратош МФЙ, Сохибкор  МФЙ, Озод МФЙ, Бозоржой МФЙ, Майинтепа МФЙ, Қувкалла МФЙ)ла 60 ўринли 8 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилиши ҳисобига 480 ўрин яратилиши;

-Урганжи МФЙда собиқ 36-сон мактаб биносини мактабгача таълим ташкилотига мослаштириб қайта таъмирлаш ҳисобидан 100 ўринли янги ДМТТ ташкил қилиниши;

- 6 ёшли болаларни мактаб таълимга тайёрлаш гуруҳларига қўшимча 4 та гуруҳ ташкил қилиниши ҳисобидан 100 нафар болалар қамраб олиниши;

          -қамров даражаси паст бўлган МФЙларида янгидан 15 та ОНМТТташкил қилиш ҳисобига 375 ўрин яратилиши ҳисобидан 2022 йил якуни бўйича 12852 нафар 3-7 ёшли болалардан 9879 нафари болалар қамраб олиниши ва қамров даражаси 76.9 фоизга етказилиши режалаштирилган.

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM