Туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди

2022 ЙИЛДА ТУМАНГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА

Қўшработ туманида бундан 3 йил муқаддам яъни 2019 йил 1 январь ҳолатига бирорта ҳам хорижий капитал иштирокида хорижий ва қўшма корхоналар мавжуд эмас эди.

Бевосита Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йилларда соҳага таъллуқли қатор қарор ва фармойишлар қабул қилиниши Қўшработ туманида ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Хусусан, туманда бугунги кунда чет эл капитали иштирокида
15 дан ортиқ корхоналар ташкил этилиб, улар томонидан бугунги кунга қадар 10 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шу билан бир қаторда туманга янги ишлаб чиқариш технологиялари хам жалб этилди.

Юқоридаги натижаларга эришишда туманинг мавжуд имконияти ва салоҳиятини ўзида акс эттирувчи видеороликлар, буклетлар, планшетлар ишлаб чиқилиб Ўзбекистоннинг чет эл мамлакатларидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди. Туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида ва ижтимоий тармоқларда туманнинг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги бир қатор маълумотлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72 сонли қарорининг 3-иловасига 2022 йилдатумандан умумий қиймати 8,5 млн АҚШдоллари яратиладиган янги иш ўринлари 35 табўлган 2 талойиҳа тасдиқланган.

Бундан ташқари Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг
24 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ҳудудларининг мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳамда “Лойиҳа гуруҳлари”нинг фаолиятини тўғри йўлга қўйган ҳолда қўшимча
30,0 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича топшириғига асосан 2022 йил якунида барча имкониятларни ишга солган ҳолда берилган топшириқларга асосан жами 38,5 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Жумладан:

Туркия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “ALIHAN ORGANIC AGRO LLC” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Корхонага ажратиб берилган 2156 га ер майдонида 400 га лаванда гули, 500 га ток кўчатлари, 300 га бодом, 200 гектар наъматак, 256 гектар ёнғоқ 50 га олхўри, 50 гектар тут, 300 гектар тимян, 100 гектар ковул экилиши режалаштирилган.

Хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 250 гектар ер майдонига лаванда,  50 гектар ер майдонига ток, 80 гектар ер майдонига бодом, 50 гектар ер майдонига ёнғоқ, 100 гектар ер майдонига наъматак экилди.

Хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 1,5 млн АҚШдоллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

2022 йилда корхона томонидан ПҚ-72 сонли қарорга асосан
500 мингАҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган бўлиб, корхона таъсисчилари билан ўтказилган музокаралар натижасида жорий йилда 1 млнАҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.

Корхона томонидан март ойида 550 минг АҚШ доллари миқдорида лаванда гули кўчатлари ва 230 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги техникалари ва 220 минг АҚШ доллари миқдорида пул шаклидаги  тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Корея давлати билан ҳамкорликда 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган “ҲАЙБИ ГРОУПС” МЧЖ қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 85-сонли қарорига асосан туманда “Каннабис ўсимлиги етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси учун бугунги кунда қадар
600 мингАҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирган.

Мазкур лойиҳа бўйича 2022 йилда 35 млнАҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирган бўлиб, 90 та янги иш ўринлари яратилади.

         Хитой давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЙИДЕ МИНИНГ КОМПАНЙ”МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 2022 йилда “Қурилиш шибен ишлаб чиқариш” фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча Хитой давлатидан асбоб-ускуналар жалб этиш ҳисобига
1,5 млнАҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни ва 20 таянги иш ўринлари яратишни режалаштирган.  

         Қўшимча лойиҳа Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЭДИФАЙС ЭЛИТЕ” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан умумий қиймати 1,0 млнАҚШ доллари  бўлган “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” лойиҳаси негизида 25 таянги иш ўринлари яратишни режалаштирган.

         Туманда бу йўналишидаги ишларимизни изчил давом эттириб борамиз.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM