Қўшработ туманида фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар, келгусида бу борада бажариладиган ишлар тўғрисида матбуот анжумани

"Қўшработ туманида фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар, келгусида бу борада режалаштирилган ишлар маълумоти"

Конституциямизга мувофиқ инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя этишнинг таъминланиши мамлакатни янада ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг устувор стратегик йўналишларидан биридир.

Шунга кўра Қўшработ туман прокуратураси томонидан 2021 йил давомида туманда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Бунда асосий эҳтибор аҳолини,  жумладан  унинг  эҳтиёжманд  қатламларини  манзилли ижтимоий  ҳимоя  қилиш,  кексалар,  боқувчисидан  маҳрум  бўлганлар, пенсионерларга кўрсатилаётган ёрдамлар сифатини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, иш  ҳақи,  пенсия,  нафақа  ва  бошқа  ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини,аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.

Хусусан, туман прокуратураси томонидан 2021 йилда бу борада ўтказилган прокурор назорати натижасида 400 га яқин қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу қонун  талабларининг  бузилиши, уларнинг  келиб, чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни  бартараф  этиш тўғрисида 526 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Хусусан, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида 223 нафар шахслар расман огоҳлантирилган, қонун  талабларининг  бузилиши, уларнинг  келиб, чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида жойларга 58 та тақдимномалар киритилган, қонунга зид равишда қабул қилинган  117 та ҳужжатларни қонунга мувофиқлаштириш, бекор қилиш ҳақида протестлар келтирилган, 118 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий жавобгарликка тортилган, етказилган 80 млн. сумга яқин зарарлар ихтиёрий равишда ундирилган ҳамда 78 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Туман прокуратурасининг доимий диққат марказида жисмоний ва  юридик  шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам бериш бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқишда бузилган ҳуқуқларни тиклашга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, 2021 йил давомида туман прокуратурасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 737 та ариза ва ҳабарлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 461 таси туман прокуратурасида кўриб чиқилиб, ҳал қилинган.

Ҳал қилинган мурожаатларнинг 239 таси бевосита фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари билан боғлиқдир.

Ушбу мурожаатларнинг 17 таси тадбиркорлик ҳуқуқлари,
27 таси уй-жой ҳуқуқлари, 40 таси меҳнат ҳуқуқлари, 47 таси шахсий ҳуқуқлари ва 108 таси ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларига доирдир.

Келиб тушган мурожаатларнинг 55 таси қаноатлантирилиб,
55 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Туманнинг Ўртасой маҳалласида яшовчи фуқаро “Н.А” нинг маҳалла мансабдор шахсларининг хатоси туфайли тўланмасдан қолган 599 минг сўм нафақа пулини ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туман судига даъво ариза киритилган.

Фуқаро “Х.Х”нинг собиқ турмуш ўртоғидан фарзандларининг моддий таъминоти учун тўланмасдан келинаётган 5 млн. сўмга яқин алимент пуллари ундириб берилиши таъминланган.

Туман прокуратураси томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқарув идораларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволи ҳам доимий ўрганиб борилмоқда.

Бу борада 2021 йил давомида 20 яқин текшириш ва мониторинглар ўтказилиб,  тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб келинган.

Биргина тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқарув идоралари келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 5 нафар мансабдор ва маъсул шахслар маъмурий, 7 нафари интизомий жавобгарликка тортилган.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлашга  қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, 2022 йил давомида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқва эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлашнинг барча чоралари кўрилиб, бу борада доимий равишда прокурор назорати ўрнатилиб, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилиб борилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM