Қўшработ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқов Мухтор Нарзуллаевич иштирокида Қўшработ туманида мавжуд ўрмон хўжаликлари тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Фозилмон ихтисослаштирилган Давлат ўрмон хўжалиги умумий ер майдони 26355,3 гектарни ташкил қилиб, хўжалик тўрт бўлимдан иборат (Арчаота, Устук, Оқчопсой, Жўш), Ўрмон хўжалиги ер тоифалари бўйича маданий ўрмонзор 9.4 гектар, туташмаган ўрмонзорлар 2899 гектар, кўчатхона 5 гектар, ҳайдаладиган лалми ерлар 197,1 гектар, яйловлар 21800 гектар.

Хўжаликларда 2018 йилдан 2021 йилгача Писта 1965 гектар, Бодом 753 гектар, Ёнғоқ 156 гектар, Терак 25 гектар, Ток кўчати 5 гектар жами 2904 гектар.

Доривор экинлар бўйича 2018-2021 йиллар кесимида коврак 135 гектар, наматак 20 гектар, Аччиқ бодом 10 гектар, долачой 5 гектар жами 170 гектар. 2021 йил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари буғдой 60 гектар, 10 гектар арпа экилган, Йилқилар сони 2021 йил ҳолатига 20 бош. Жўш  бўлимида 5 гектар кўчатхона мавжуд бўлиб, мевали ва манзарали кўчатлар парвариш қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрьдаги 2021-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги тизимини  2030 йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ-4850 сонли  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июльдаги 442 сонли ҳамда Вилоят ҳокимининг 2021 йил 23 июлдаги 16-7-0-Қ/21-сонли қарорига асосан Қўшработ туман Фозилмон ИДЎХ барпо қилинадиган павлония кўчатларни экиш учун ҳозирги кунда хўжаликнинг Жўш бўлимида 20 гектар павлония кўчатини экиш учун ишлар олиб борилмоқда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM