"Урф-одат ва анъаналарни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор" тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.

Миллий урф одат ва анаъналарни сақлаб қолишга ва ривожлантиришга берилаётган эътибор

Тарихдан таркиб топган миллий анъана, урф-одат, расм-русум, таомил, маросимларнинг вужудга келиши ва ривожланишига бир қатор омиллар бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Шундай омиллардан бири турмуш тарзидир. У ёки бу халқнинг азалий анъанасига айланиб қолган ҳар бир маросим миллийлик қобиғидан чиқиб, умуминсоний қадриятга айланади; тили, дини, турмуш тарзи бир-бирига яқин бўлган қўшни халқларни бирлаштиради. Қардош миллатлар орасида бир-бирини боғловчи кўприкларни вужудга келтиради.

Шунинг учун ҳам ҳар бир халқнинг турмушида унинг ўзига хос белги ва хусусиятлари мавжуд. Лекин бу нарсалар узоқ давр мобайнида вужудга келади, давр ўтган сари уларнинг айримлари турмуш амалиётидан тушиб қолади, уларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлиб камол топиб боради. Кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларининг қондирилиши билан уларнинг сафи ва сифати ўсиб ўзгариб боради. 

Шу нарсани алоҳида таъкидламоқ жоизки, жуда кўп вақтлардан буён халқимиз орасида яшаб келаётган урф-одатлар, маросимлар, удумлар ва таомиллар бор. Бу халқимизнинг тўй-тантаналарга ўта учлигидан, қувноқ ҳазил-мутойибаларга ташналигидан ва бундай йиғинлар ўтказишда тадбиркорлигидан далолат беради. Халқимизнинг турмушида "тўй" номи билан юритиладиган анжуманлар ўнлаб-юзлаб топилади. Бу анжуманларнинг барчаси қариндош-уруғлар, таниш-билишлар, яқин қариндошлар, ёру-дўстлар, қўни-қўшнилар, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ўтказилиб келинган ва шундай давом эттирилмоқда. Зеро, халқимиз "Маслаҳатли тўй тарқамас" деб бежиз айтмаган.

Ўзбеклар орасида айрим хушчақчақ, ширин кайфият берадиган ҳодиса воқеаларни ҳам, эл бошига келган оғир мусибатли, рутубатли онларни ҳам "элга келган тўй" деб номлайдилар.Тўй тушунчаси билан одамлар бошига тушган воқеаларни ҳам "тўй" деб атаганлар. Шунингдек, узоқ умр кўриб, улуғ ёшга кирган, эл-юрт орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кексалар қазо қилсалар ҳам, бу кишининг "тўй"лари, деб қўйишади.      

Шулардан ҳам кўриниб турибдики, халқ жуда кўплаб йиғин ва анжуманларларни биргина "тўй" атамаси билан атаб, унинг кенг  жамоатчиликка мансублигини, унда барчанинг қатнашуви зарурлигини билдирганлар .

Ҳозирги вақтда турмушимизга тобора кўплаб кириб келаётган ёки киритилаётган барча яхши урф-одатлар, расм-русмлар, маросимлар, анъаналар, удум ва таомиллар, тўй-тантаналар жамият ва турмуш тақозоси билан, шу куннинг зарур маънавий-маданий эҳтиёжи сифатида ҳаётга сингиб бормоқда. 

Мустақилликдан кейин ижтимоий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий урф-одат ва аънаналаримизни турли беҳуда ва зарарли кўринишлардан тозалаш, диёримиз халқини инсоний камолот чўққилари сари юксалтириш каби хайрли ишларга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда.

Кўпчилик миллий урф-одатлар билан диний маросимлар ўртасидаги фарқни яхши идрок этмайдилар. Буни фарқлашнинг ўзи ҳам жуда қийинлашиб кетган. Зеро, ислом дини қабул этилганидан бошлаб диёримиз халқларининг ҳаёти тубдан ўзгаришлар рўй бера бошлаган. Жумладан, маҳаллий миллий урф-одатларни ҳам ислом дини кўрсатмаларига мослаштириш жараёни бошланган, яъни шариатга зид бўлмаган урф-одатлар қолдирилган ва улар билан бир қаторда диний маросимлар ҳам ижро этила бошлаган. Шу билан бирга эски замондан қолган кўплаб бидъат сифатида юзага келган маросимларни ҳам  динийлаштириш бошланган. Чунончи, дафн маросими 7, 20, 40, йил, ҳайит, каби марҳумларга атаб ўтказиладиган тадбирларда қуръон ўқиш, дуо қилиш орқали уларга диний тус берила бошлаган. Шундан кейин уларни диний маросим сифатида қабул қилиб, гўё фарз ёки суннат амаллари каби бажарадиган бўлиб кетишган. Кейинчалик бундай маросимларни  тўйлардагидек катта зиёфатлар билан ўтказиш урфга айланиб қолди. "Тарки одат амри маҳол" деганларидек, бундай бидъат маросимларни динимиз буюрмаган, қилиш шарт эмас, деб минг айтилгани, фатволар чиқарилгани билан ҳаётдан четлатиш жуда қийин кечмоқда

Дарҳақиқат, ўзбек халқи жамоа манфаатлари, жамоатчилик фикри доирасида, анъана ва урф-одатларга содиқдик негизларида бирлашишга мойил ва шунга интилувчи халқдир. Зеро, анъаналарнинг ўзи ҳам жамоатчилик фикрининг барқарорлашган ифодасидир.

Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ўзбек қадрини урф-одат ва маросимларимизнинг анъанавий ўзига хос томонлари жонланаётган бир тарихий жараёнда менталитетимиздаги жамоавийликка хос меъёрий боғлиқлик фазилатини сақлаган ҳолда, унинг бир қадар индивидуаллашуви, унда жавобгарлик ҳиссасини ривожлантириш, ўзи учун ўзи ҳисоб бера олиш, мустақил иш тутиш, шахсий масъуллик сингари хусусиятларни янада такомиллаштириш зарур. Шу ўринда афсус билан айтиш керакки, ўзбеклар бир юз эллик йиллик мустамлака даврида халқимиз йўқотган қадриятларни сақлаб қолишга эришилган қадриятлардан бир неча ҳисса кўп бўлган. Чор Россияси ҳамда Шўролар даврида халқимизга хос бўлган ҳамжиҳатлик, жанговарлик, ҳар ишда сўз ва амал бирлиги сингари фазилатларга жиддий зарар етказилди. Халқ орасида миллий бирликка интилишдан кўра; гуруҳий, этник маҳаллий ва ҳудудий айирмачиликка берилиш кучайди. Халқ миллий менталитети тақдирга тан бериш, ҳамма нарсага рози бўлиб кетавериш, лоқайдлик каби ҳислатлар авж олди. Узоқ давом этган собиқ совет давлатининг мафкуравий тазйиқлари оқибатида кўплаб диний ва миллий қадриятларимиз эътиборсиз қолди, узоқ тарихга эга бўлган муқаддас анъана ва маросимларимиз, Наврўз байрами, Сумалак сайли, Қурбон ва Ҳайит байрамлари  бидъат, «эскилик сарқити» деб камситилди, миллий удумларимизнинг тарихий асосларига ҳолисона баҳо берилмади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўтмишдан мерос бўлиб ўтган ана шундай салбий ҳолатларга янгича нигоҳ билан қараш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратилган ғоят улкан, бебаҳо маънавий, маданий меросимизни, ўтмиш тарихимизни, қолаверса умуммиллий маънавий ислоҳотларни амалга ошириш асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилди ва улар давлат сиёсати даражасидаги ғоят муҳим вазифа қилиб белгиланди. Бугунги кунда ҳаётий заруратнинг ўзи халқимиз феъл атвори, менталитетини янгилашга жиддий эътибор қаратишга ундамоқда.

Натижада глобаллашув оқибатида ўзбекларнинг кўплаб миллий менталитетига хос талай қадриятлар, маросим ва удумларни унитилишига сабаб бўлмокда. Шу боис, бугунги кунда, халқимизнинг миллий менталитетини ўзида акс этгирувчи қадимий урф-одатларини, маросимларини сақлаб қолиш ва уларни ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан туманимизда ҳам ҳар йили Рамазон байрами ва Қурбон ҳайити  ва бошқа байрамлар арафасида шуниндек  9 май хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан 2-жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт ортида меҳнат қилган боболаримиз, тўшакда ётиб қолган беморлар  ҳолидан хабар олиш билан биргаликда ўтиб кетган қариндош уруғ ошна ва оғайинларнинг қабрларини зиёрат қилиш ва қабристонларни обод қилиш каби ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Шунингдек ўтган 2021 йилда туманимизда “Уч авлод” учрашуви ўтказилиб кекса, ўрта ва ёш авлод вакилларини ўтмиш,бугун ва келажак ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Шу билан биргаликда Миллий анаъналаримиз ва урф одатларимизни сақлаб қолиш ҳамда келажакка етказишда бундай учрашувлар  муҳим роль ўйнайди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM