Қўшработ туман ҳокими Окбутаев Химмат Кучкарович иштирокида матбуот анжумани

Қўшработ туманида хом ашёдан тайёр маҳсулотга тамойили  асосида драйвер соҳаларда кластер тизимини ривожлантириш бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Окбутаев Химмат Кучкоровичнинг
МАЪРУЗАСИ

Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!

Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар вилоятимиз балки, туманимизда хам ўзининг яққол таъсирини кўрсатмоқда десам адашмаган бўламан.

Қўшработ туманида 2018 йилга қадар саноат, хизмат кўрсатиш ва айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида бир мунча ишлар амалга оширилган, лекин кейинги 5 йилликни таҳлил қиладиган бўлсак, ушбу йўналишларда жумладан,хом ашёдан тайёр маҳсулотга тамойили асосида драйвер соҳаларда кластер тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Туманинг асосий драйверларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги узумчилик, чорвачилик йўналишларида янгича ёндашув бўлди десам, хато қилмаган бўламан.

Бунга яққол мисол сифатида, 2018 йилга қадар туманга чет мамлакатдан бирорта ҳам майда ва йирик шоҳли қора моллар олиб келинмаганлигини айтиб ўтишим мумкин.

Чорвачилик соҳасидаги имтиёз ва енгилликлар натижасида бугунги кунда хорижий вальюта ва имтиёзли кредитлар ҳисобига фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларимиз томонидан 30 мингга яқин наслли майда ва йирик шоҳли қорамоллар (Қозоғистон, Қирғизистон, Голландия) каби давлатлардан олиб келиниб, талабга қараб хонадонларга 20-30 тадан қўй-эчкилар етказиб берилиш тизими йўлга қўйилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Қишлоқ хўжалигига бошқа давлатларда мавжуд бўлмаган тизимнинг жорий этилиши, яъни субсидия (беғараз ёрдам) ажратилиши натижасида ҳозирда узумзорлар 7 минг гектардан зиёдни ташкил этиб, шундан 2,2 минг гектарида сув тежовчи технологиялар жорий қилинди ва бунинг натижасида 42 та фермер хўжаликлари томонидан 19 млрд. сўм субсидия маблағлари ўзлаштирилди.

Юқорида ташкил этилаётган узумчилик хўжаликларида етиштирилган узумларни парваришидан тортиб, уларни ички ва ташқи бозорларга сотиш мақсадидида, бугунги кунда “узумчилик кластерлари” ташкил этилмоқда.

Мисол учун,Туркия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “АЛИХАН ОРГАНИК АГРО ЛЛС” хорижий корхонаси туман ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 500 гектарида узумчилик хўжалиги ва 400 гектар ер майдонида “лаванда” ўсимлигини етиштиришни режалаштирган бўлиб,ҳозирда узум ва лаванда гулини ҳом ашёдан тайёр маҳсулот сифатида чет эл мамлакатларига экспорт қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2022 йилда саноат йўналишида умумий қиймати 187 млрд. сўм бўлган 284 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган 23 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳалар туманимизда мармар, гранит, кварц, олтин каби руда ва норуда қазилма бойликларига эга бўлган Оқчопсой, Урганжи, Тегирмоновул, Қувкалла, Шована ва Бойпўришли маҳаллалари ҳудудида жойлашган табиий ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳисобига амалга оширилади.

Юқоридаги ишларимиз Ҳиндистон, Хитой, Туркия ва Қозоғистон давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилган“Эдифсе Элите”, “Эссенсе”, “Граните Марбле Гроуп”, “Зулмон ота самик макиш”, “Гран габбро”, “Йиде мининг компаний”  хорижий ва қўшма корхоналари томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватларда ишга туширилиши натижасида хом ашёдан тайёр маҳсулотгача деган тамойил Қўшработ туманида хам амалга оширилиб, саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари юқори даражага кўтарилади.

Булардан ташқари, туманимизда қўшимча равишда 8,5 гектар ер майдонида умумий қиймати 42,8 млрд. сўмлик 35 та лойиҳа негизида 516 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган 4 та кичик саноат зоналари ташкил этилди ва ер майдонлари ҳозирда белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, Муҳтарам Юртбошимизнинг қарорлари билан туманимизнинг “Чорлоқ” маҳалласи ҳудудида 10 гектар ер майдонида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиали ташкил этиш белгиланди.

Келгуси йилдаги олдимизга қўйган вазифаларни тўла-тўкис адо этган тақдиримизда, 2022 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
120,0 млрд. сўмга етказиб, аҳоли жон бошига 900 минг сўмдан тўғри келишига эришилади.

Туманинг Хонназар маҳалласида “Қўшработ ломан парранда” МЧЖ томонидан 60,0 млрд. сўмлик йирик паррандачилик комплексида қурилишишлари бошланди ва ҳозирда 2 та корпус биноси битказилиб, 3 та бинода қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

2021 йилда Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида паррандачиликни ривожлантириш лойиҳа офиси ташкил этилди ва лойиҳа офисига тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда хонаки паррандани ривожлантириш бўйича ишлар бошланди ва бугунги кунда давом эттирилмоқда.

Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ҳар бирининг қиймати
7,0 млн сўмлик ва 500 та тухум сиғимига эга бўлган 70 та инкубаторлар олиб келиниб, тарқатилди.

Бу тажрибадантуман аҳолиси хонаки товуқ етиштиришни синаб кўрди ва натижага ишонч ҳосил қилиб, бу фаолият билан шуғулланиш истаги бўлган 271 нафар талабгорларга инкубаторлар етказиб берилди ва ўтган
2021 йилда жами инкубатордан фойдаланаётганлар сони 341 тага етказилди.

Маҳаллаларда хонаки товуқ етиштиришга ихтисослашган “маҳаллалар кластери” шаклланди, мисол учун Озод маҳалласида 39 та, Қўралос маҳалласида 28 та, Дўстлик маҳалласида 22 та ташаббускорлар ушбу фаолият билан шуғулланаяпти.

Ўтган 2021 йилда экспортёр корхоналар томонидан8 дан ортиқ хорижий давлатларга 3,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинишига эришилди.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда 16 та хорижий корхоналар томонидан 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

2022-2026 йилларда туманда иқтисодиёт, камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича асосий вазифалар режалаштирилиб, мақсадли параметрлар белгиланди ва шулар асосида туманни 2022-2026 йилларда ривожлантириш “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM