Қўшработ туман ҳокими Окбутаев Химмат Кучкарович иштирокида матбуот анжумани

Матбуот анжумани мавзуси: Қўшработ туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан ҳамда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш мақсадида 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар

Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!

Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар вилоятимиз балки, туманимизда хам ўзининг яққол таъсирини кўрсатмоқда десам адашмаган бўламан.

Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолади.

https://telegra.ph/file/00bdb1cc15289c6ae05ea.jpg

 

 Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. 

 Янги Ўзбекистон ривожланиш соҳасида янги даврга қадам қўйди. Давлат рахбаримиз белгилаб берган "Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат" деган бу улуғвор мақсад асосида янгидан-янги ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутиляпти.

Янги Ўзбекистоннинг «2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»нинг лойиҳаси бугунги кунда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Жаҳон майдонида муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур тарихий ҳужжат лойиҳаси бўйича фикр билдириш барчамиз учун шарафлидир.

Етти йўналишдан иборат этиб белгиланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланган. Тараққиёт стратегияси «инсон – жамият – давлат» деган янги тамойил асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу ҳужжатларни диққат билан ўқиб, Ҳаракатлар стратегияси билан солиштириб, режалаштирилаётган ислоҳотлар учун мутлақо янги ёндашув қўлланилганлигига амин бўламиз. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадга эришиш назарда тутилган.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, — «инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз».
Бундай улуғвор мақсадларни амалга оширишда барчамиздан куч ва имкониятларни бирлаштириш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш талаб қилади. Хулоса қилиб айтганда, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси» - инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.

https://telegra.ph/file/b22cd8291e3461fa202cf.jpg

 

Қўшработ туманида aҳoлини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан ҳамда инсон қадри учун деган устувор тамойилини тўла рўёбга чиқариш мақсадида 2022-йилга белгиланган устувор вазифалар белгилаб олинган.

Жумладан;

2022 йил “Обод қишлоқ” дастурига Қийқим махалласи тушган. Қўшработ туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-мактабга 140 ўринли қўшимча бино қуриш режалаштирилган. Дўслик махалласи 2-мактабга 80 ўринли қўшимча бино қуриш ва 78-мактабга 80 ўринли қўшимча бино ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал биноси қуриш режалаштирилган.

Инвестиция дастурига 5,77,85-мактаблар киритилган бўлиб хозирги кунда лойиха смета ишлари олиб борилмоқда.Қўшимча 34-мактабга 240 ўринли қўшимча бино ва 90-мактабни мукаммал таъмирлаш дастурига таклиф берилган.

Тумандаги 54-мактаб Чашма филиали, 65-мактаб Шағалсой филиали,75-мактаб филиали ва 84-мактаб филиаллари дастурга киритилишига таклиф берилган.

Тумандаги қолоқ махаллаларга Бойпўришли, Кувкалла, Чиноқ ва Янгиқишлоқ  махаллари кирган. Ушбу махаллардаги мактабларга мавжуд муаммолари киритилди.

Жумладан:

Кувкалла махалласидаги 87-мактабга ичимлик суви ва 6 дона қозон алмаштириш муаммоси бор.

Бойпўришли махалласидаги 33-мактабнинг 300 м теварак атрофини ўраш,артизан қудуқ қазиш ва қаровулхона қуриш. 38-мактабга 200 м теварак атрофини ўраш талаб этилади.76-мактабга 250 м тўсиқ девор билан ўраш талаб этилади.

Чиноқ махалласидаги 4-мактабниг Учёғоч филиалининг атрофини ўраш ва кўмирхона қуриш. 57-мактабнинг филиал биносини атрофини ўраш, асосий бинонинг ромларини алмаштириш, кириш қисмига АКФА эшиги ўрнатиш, асосий бино атрофини ўраш ва том қисмини таъмирлаш.

Янгиқишлоқ махалласидаги 20-мактабнинг 2 дона қозон алмаштириш, иситиш тизимини таъмирлаш, мактаб атрофини ўраш ва кимё хонасини кафел қисмини алмаштириш. 29-мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш ва атрофини ўраш. 86-мактаб атрофини ўраш, кўмирхона қуриш, мактаб пол қисмини таъмирлаш ва том қисмини таъмирлаш.

Тумандаги Майинтепа махалласидаги 24-умумтаълим мактаби мукаммал таъмирлаш, Қовунчи махалласидаги 50-умумтаълим мактабига спорт зали қуриш режалаштирилган.

Тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар

Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасига 2021 йил давомида Иш ҳақига  29 млрд. 122 млн сўм ва Ягона ижтимоий тўлов учун 25 фоизли ажратма ва мажбурий суғурта туловларига 7 млрд. 280 млн. сўм сарфланган. Коммунал (элетр,газ, чиқинди чикариш) хизматлари учун жами 733 минг сўм ажратилиган ва тўлиқ тўловлари ўтказилиган. Телефон алоқаси ва интернет хизматлари учун жами 60 млн 799 минг сўм ажратилган ва хизматлар учун тўловлар ўтказиб борилган.Тиббиёт бирлашмасига курпа, ёстиқ ва чойшаблар олиш учун 68 млн 413 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда барча койкалар янги курпа, ёстиқ ва чойшаблар билан алмаштирилди. Озиқ-овқат учун жами 560 млн сўм маблағ ажратилган. 3 маҳал иссиқ овқат билан доимий таъминлаб бераётган Аутсорсинг хизматига ушбу пуллар йўналтирилган.Жорий таъмирлаш учун 75 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, 40 млн сўми юкумли касалликлар бўлими иссиқлик тизимини таъмирлашга ишлатилди. Ҳозирда тўлиқ ишлаб турибди. Дори-дармонлар ҳамда бепул бериладиган дори-дармон ва бошқа тиббий буюмлар учун жами 1 млрд. 804 млн. сўм маблағлар ажратилган бўлиб, барча бўлимларга, ОП ва ОШПларга, шунингдек ретцеп асосида бепул дори-дармонлар оладиган беморлар учун маблағлар сарфланиб, дори-дармонлар ўз вақтида таъминлаб борилган  ва захиралар мавжуд. Мебеллар учун жами 80 млн. 642 минг сўм ажратилган. Ушбу маблағ эвазига Тоз, Ахчопсой, Жонбулоқ Оилавий шифокорлик пунктлари янги мебеллар билан жихозланди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM