Аҳолининг асосий озиқ-овқат товарлари – картошка, балиқ, асал, парранда, тухум, сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш борасидаги ислоҳотлар натижалари тўғрисида

Аҳолининг асосий озиқ-овқат товарлари – картошка, балиқ, асал, парранда, тухум, сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш борасидаги ислоҳотлар натижалари тўғрисида

Туман аҳолисини асосий озиқ-овқат таварлари, картошка билан таъминлаш мақсадида  фермер хўжаликлари томонидан 2021 йилда
160 гектар ер майдонга ертаги картошка, 200 гектар ер майдонга кечки картошка экинлари экилиб, бир гектаридан ўртача 18-20 тонна хосил олиниб йиғиштириб олинди. Аҳолини ва фермер хўжаликларини картошка уриғи билан таъминлаш мақсадида
Қўшработ туманида туман ҳокимининг
2020 йил 10 июндаги 2138-Қ-сонли қарори билан “Оқмачит супер элита” картошкачилик кластери ташкил қилинди ва ушбу кластерга жами
268 гектар лалмикор ер майдони ажратиб барилди.

Тахлилларга кўра аҳоли жон бошига картошка истеъмоли бир кишига бир йилга ўртача 71 кг эканлигини инобатга олинган ҳолда туман бўйича бир ойда жами 802 тонна, бир йилда жами 9620  тонна картошка талаб этилади.

         Аҳоли талабини қондириш учун 1,5 минг гектар майдонда картошка етиштириш зарурлиги ҳисоб китоб қилинди.

Шундан келиб чиқиб 2022 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалиги экин майдонларида асосий экин сифатида 1000 гектарида, мавжуд 6350 гектар аҳоли томорқа ерларининг 500 гетарида картошка экишни ташкил этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги “Мева сабзоватчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш, тормоқда кластер ва кооперация тизмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан картошка уруғи этишмайдиган фермер хўжаликларига элита ва супер элита уруғларини олиш мақсадида давлат жамғармасидан йилик 14 фоиз ставкада 6 ой имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши соҳада туп ўзгариш яратади.

         Соҳага илҳор техналогияларни қўллаш картошкачиликда томчилатиб суғриш тизимини йўлга қўйиш устувор вазифаларимиздан бирдир.

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM