Қўшработ туманида узумчилкни ривожлантириш соҳасини ривожлантириш, амалга оширилган ишлар, белгиланган режалар хусусида матбуот анжумани

Самарқанд вилояти ҳокими ҳамда АОКА директори томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида 2021-йил ноябрь ойининг 10-санасида ўтказилган Матбуот анжуманида Қўшработ туманида узумчилик соҳасини ривожлантириш, амалга оширилган ишлар, белгиланган режалар хусусида ўтказилди.

Туманимизда сўнги тўрт йилда 7 минг гектар токзорлар барпо қилинди. туманда 188 та фермер хўжалиги фермерлар тасарруфида жами 2779,6 минг гектар токзорлар мавжуд. Шундан, 577,43 минг гектари ҳосилли. (1 га ўртача 10 тн ҳосил олинмоқда). Мазкур токзорларнинг 2779,6 минг гектари кишмишбоп навлар.

Бугунги кунда токзорлар кўтарилмасдан ерда парваришланмоқда.

Жорий йилда 5774 минг тонна узум етиштириш белгиланган бўлиб, шундан, шартнома режаси 4042 минг тонна (70%) қайта ишлашга 1577 минг тунна (40%)  экспортга, 2465 минг тўнна (60%) захирага 288.7 минг тоннаси (40%) ички истемолга 1154,8 минг тонна (20%) ярмаркаларга 288.7 (20%) йўналтириш прогноз қилиб олинди.

Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига асосан Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш мақсадида туманимизда 160 та ташаббускорлар томонидан қарийб 4 минг гектар ер майдонига ток экилиши режалаштирилиб ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан 2023 йилга бориб, ҳосилли токзорлар майдони 10,1 минг гектарга етади. Ушбу майдонлардан ўртача 167,8 минг тонна узум (қўшимча 115,6 минг тонна), 12 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда бу курсаткич билан туманимизда жуда катта ютукларга эришамиз.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM