Тадбиркор бўлиш истагида юрган ёшлар билан мулоқот

Ёшлар  тадбиркорлиги 
Президентимиз  томонидан 2020 йил   25 декабрь куни ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми»да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб- ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали 2021 йилда камида 1500 нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди. 
Шу мақсадда, туманда  ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш  янги тизимда олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида туманда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, «ёшлар дафтар»га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, туманда «Ишга марҳамат» меҳнат ярмаркалари,  «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курси ташкил этилиб фаолият юритмоқда. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM