Қўшработ туманида ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш

2021 ЙИЛДА ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ БЎЙИЧА

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан туманда умумий қиймати 2 трлн 708 млрд. 748 млн.сўмлик 554 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган 74 та лойиҳа шакллантирилиб, бугунги кунда лойиҳаларни ишга тушириш бўйича йўл хариталари тасдиқланди.

- саноатда умумий қиймати 2 трлн 619 млрд 543 млн сўмлик
17 та лойиҳаларда 302 та иш ўрини;

- хизмат кўрсатиш соҳасидаумумий қиймати 27 млрд
350 млн
сўмлик 17 та лойиҳаларда 74 та иш ўрини;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаумумий қиймати 61 млрд
855 млн
сўмлик 40 та лойиҳаларда 178 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Дастур доирасида умумий қиймати 82 млрд 996 млн.сўмлик 66 та лойиҳаларда 259 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:

- саноатда умумий қиймати 17 млрд 691 млн сўмлик
11 та лойиҳаларда 43 та иш ўрини;

- хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати
26 млрд. сўмлик 18 та лойиҳаларда 75 та иш ўрини;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаумумий қиймати
39 млрд 305 млн сўмлик 37 та лойиҳаларда 141 та иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Бугунги кунга қадар тасдиқланган дастур ва қўшимча шакллантирилган лойиҳалар негизида умумий қиймати
121 млрд 546 млн.сўмлик 89 та лойиҳаларда 350 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

- саноатда умумий қиймати 22 млрд 891 млн сўмлик
15 та лойиҳаларда 59 та иш ўрини;

- хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати
46 млрд 350 млн сўмлик 36 та лойиҳаларда 125 та иш ўрини;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 52 млрд
305 млн
сўмлик 38 та лойиҳаларда 166 та иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Йил якунига қадар дастур доирасида умумий қиймати
23,5 млрд сўмлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 32 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

ТУМАНДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА

 

Туманда 2021 йилда ПҚ-4937-сонли қарорга мувофиқ
3 та лойиҳа бўйича 2,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган бўлиб, қўшимча лойиҳалар ҳисобига туманга 2021 йилда 3,4 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш учун барча ҳисоб-китоблар мавжуд.

2021 йил январ-сентябр ойлари учун белгилаб берилган
1,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2,1 млн АҚШ долларига ёки 117 % га бажарилишига эришилди. Мазкур ўзлаштирилган хорижий инвестициялар тўлиқ
9 ойлик статистик ҳисоботларда акс эттирилиши таъминланди.

Хусусан Туркия давлатининг “АЛИХАН ОРГАНИК АГРО ЛЛС” МЧЖ ХК  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси” учун 2021 йилга мўлжалланган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш режаси 400 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлса, мазкур хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 583 минг АҚШ доллари микдорида хорижий инвестицияларни жалб этиб йиллик режани 145 фоизга бажарилиши таъминлади.

 Мазкур хорижий корхона томонидан туманга умумий ҳисобда
1,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

Корея давлати билан ҳамкорликдаги “ҲАЙБИ ГРОУПС” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан “Каннабис ўсимлиги етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси учун бугунги кунга қадар
590 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

 Йил якунига қадар 439 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Афғонистон давлати билан ҳамкорликда 2021 йил 14 январ санасида “АЗАД КАБУЛ”  МЧЖ хорижий корхонаси ташкил этилиб, мазкур хорижий корхона томонидан “Туяқушчиликни ривожлантириш” лойҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Хорижий кохона томонидан 25 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Йил якунига қадар 75 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши белгиланган.

Афғонистон давлати билан ҳамкорликда яна бир
“НОХАТ ЭКСПОРТ” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилиб, мазкур қўшма корхона томонидан туманда доривор коврак ўсимлигини экиш ва етиштириш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда мазкур корхона томонидан 20 гектар ер майдонига доривор коврак ўсимлиги экилган ва мазкур фаолият учун 16 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Шу билан бирга корхона 123 минг АҚШ доллари миқдоридаги нохат махсулотини Афғонистон давлатига экспортга йўналтирди.

Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган
“ЭДИФАЙС ЭЛИТЕ” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Корхона томонидан 50 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилган бўлса, 2022 йилда 300 минг АҚШ доллари миқдорида  тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган.

Хитой давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЙИДЕ МИНИНГ КОМПАНЙ” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан жорий йилда “Қурилиш шибен ишлаб чиқариш” фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 14 июн санасида Хитой давлатидан умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган “Тош майдалаш” ускунасини туманга олиб келди.

Мазкур хорижий корхона томонидан мазкур фаолият учун ҳозирга қадар 388 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Йил якунига қадар 62 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

Жорий йилнинг сентябр ойида туманга яна бир
“НУРОТА ГРАНИТЕ ЭНД МАРБЛЕ” хорижий корхонаси жалб этилиб, “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” йўналишига
507 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар асбоб-ускуна шаклида жалб этилди. Йил якунига қадар 800 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

2022 йилда жами 8,8 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган 4 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Мазкур янги лойиҳалар негизида
39 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

 

 

ЭКСПОРТ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

МАЪЛУМОТИ

 

Туманимизда 2021 йил учун экспорт прогноз режаси
3 млн 399 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.
(қ/х маҳсулотлари 3 млн 384 минг доллар, саноат 15 минг)

 2021 йил январ-октябр ойлари режаси 2 млн 587 минг АҚШ доллари этиб белгилаган бўлиб, амалда 2 млн 62 минг АҚШ (80%) доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилди. (Саноат 713 минг АҚШ доллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1 млн 349 минг АҚШ доллари)

Жумладан:

1-секторда январ-октябрь ойларида режа 993 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 851 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди.

2-секторда январ-октябрь ойларида режа 978 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 1 млн 29 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди. (105%)

3-секторда январ-октябрь ойларида режа 458 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 169 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди.

4-секторда январ-октябрь ойларида режа 150 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 14 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди.

Юқоридаги ҳолат биз мавжуд экспортёр корхоналар билан янада тизимли ишларни жонлантиришимиз ва янги экспортёр корхоналарни ташкил этиш билан биргаликда тумандаги фермер хўжаликлари ва корхоналарни ҳам экспорт фаолиятига кенг жалб этишимиз лозимлигини билдиради.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йиллар давомида маҳсулотлар фақат Хитой давлатига экспортга чиқарилган бўлса, бугунги кунда уларнинг географияси бир нечта давлатларга ошди. (Масалан:  Ироқ, Голландия, Россия, Туркия, Қозоғистон, Украина, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳри)

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM