Қўшработ туманидан йўналиш ва соҳалар бўйича мавжуд имкониятлар ва ишга солинмаган ресурслар тўғрисида

Бугунги кунда Президентимиз томонидан худудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни рози қилиш ҳар бир раҳбарнинг энг устувор вазифаси бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Қўшработ туманида 2016 йил ҳолатида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 1867 тани ташкил этган бўлса бу кўрсатгич 2021 йилда 6805 тани ташкил этиб 3,7 баробарга ўсди.

Лекин шуни тан олиш керакки туманда ҳали фойдаланилмаган имкониятлар, ишга солинмаган ресурслар жуда кўп шундан келиб чиқиб, Сиз ҳурматли тадбиркорларга даромад келтириши муқарар бўлган айрим йўналишлардаги ўз таклифларимизни маълум қилмоқчимиз.

I.Қишлоқ хўжалиги йўналишида:

а) Узум майдонларини ташкил этиш;

б) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақлаш учун музлатгичлар ташкил этиш;

в) Узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий қайта ишлаш ва қадоқлаш;

г) Тери ва жунни қайта ишлаш.

Изоҳ: Туманда 2018 йилда 3 100 гектар ер узум майдонлари мавжуд бўлган бўлса ҳозирда 7 000 гектардан ошади.

Бундан ташқари туманимизда барча тоифадаги хўжаликларида бугунги кунда 106 минг 345 бош йирик шоҳли қора моллар ва 408 минг 191 бош майда шоҳли (қўй,эчки) қора моллар мавжуд.

Бугунги кунда туманда тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари мавжуд эмас. 

Бундан ташқари Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5200 сонли қарорига кўра яна 3 000 гектар узум майдонлари ташкил этишни режалаштирганмиз.

2022 йилда туманда барча тоифадаги хўжаликларда ташкил этилган узум майдонлари 10 000 гектардан ошади.

Агар ўртача ҳосилдорликни 100 центинер бўлган тақдирда узум кўчатлари тўлиқ ҳосилга кирганидан сўнг бу 100 минг тонна узум маҳсулотини ташкил этади.

Лекин афсуски айни ҳозирги кунда туманимизда узумни сақлаш уни қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича бирорта замонавий корхона мавжуд эмас.

II. Саноат йўналишида:

Туманимиз тоғ-кон саноати йўналишида ер ости бойликларига бой бўлиб, мазкур йўналишда фаолият олиб бориш ва маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш учун кенг имкониятларга эга.

Жумладан:

а)  Мармар тошларини қазиб олиш ва пардозлаш;

б) Гранит тошларини қазиб олиш ва пардозлаш;

в) Кварц тошларни қазиб олиш ва пардозлаш;

г) Олтин қазиб олиш (Президентимизнинг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4030 сонли карори асосида).

д) Заргарликни ташкил этиш.

 Бундан ташқари туманимиздаги мавжуд Кварц тошлари жуда сифатли эканлиги тасдиқланган. (Лобаратория хулосаси мавжуд)

Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
ПҚ-4030 сонли карори қабул қилиниши нафақат қазиб олиш заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳам жуда қулай шароит мавжуд.

III. Хизматлар йўналишида:

Туманимизда  ўтган 4 йил давомида жами хизматлар кўрсатиш ҳажми 155,3 млрд.сўмдан, 299,1 млрд.сўмга етказилиб, жами хизматлар кўрсатиш хажми 1,9 баробарга ошган бўлсада бу борада ҳам айрим хизмат турлари етарли даражада ривожланмаган‘.

Мисол учун, туманда ҳозирги кунда 2 та меҳмонхона хизмати мавжуд бўлиб, бу туманга келиб-кетувчи меҳмонларни тўлиқ қабул қила олмайди.

Бундан ташқари туманда Пангат ва Қизилбел ҳудудларида аҳолига ёзги дам олиш хизматини ташкил этиш учун жуда қулай таббий шарт-шароитлар мавжуд бўлсада йирик кўзга кўринарли дам олиш хизмати мавжуд эмас.

Мазкур йўналишда аҳолига меҳмонхона хизматларини ташкил этиш Пангат ва Қизилбел ҳудудларида ёзги дам олиш масканларини қуриш учун кенг имкониятлар мавжуд.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM