ТУМАНДА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ.

ТУМАНДА  ЁШЛАР  МАСАЛАЛАРИ  БЎЙИЧА

АМАЛГА  ОШИРИЛАЁТГАН   ИШЛАР   ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ.

Бугунги кунда туманда 25 309 нафар ёшлар истиқомат қилмоқда.

Туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали хатлов ва ўрганишлар натижасида  4622 нафар ишсиз, кўмакка  муҳтож  ёшлар Дафтар.Меҳнат.уз платформасига киритилди.   Уларга  иқтисодий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ва 4484 нафарининг  (97 %) турли сохалар бўйича бандлиги таъминланди ва платформадан чиқарилди. Жумладан:

1 секторда 1145 нафар киритилган бўлиб, 1114 нафари  (97,2 %)  чиқарилди.

2 секторда 1156 нафар киритилган бўлиб, 1134 нафари  (98 %)  чиқарилди.

3 секторда 1286 нафар киритилган бўлиб, 1247 нафари  (97 %)   чиқарилди.

4 секторда 1035 нафар киритилган бўлиб, 989 нафари    (95,5 %) чиқарилди.

 

“Ёшлар жамғарма”си  маблағлари  тўғрисида

 

Вазирлар Маҳкамасининг   2021 йил   11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ташкил этилган “Ёшларни қўллаб – қувватлаш” жамғармаси орқали 
- 187 нафар ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам учун жами 183,3 млн.сўм ажратилди.

- 96 нафар ёшларга  базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун жами 29,5 млн.сўм ажратилди.

- 290 нафар ёшларга тадбиркорликни бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари  ҳарид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача жами 591,49 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиб берилди.

- 73 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 90 млн.сўм

- 43 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви учун 226,16 млн.сўм,

- Беш ташаббус тадбирлари учун 58,3 млн.сўм,

-1 нафар ёшга даволаниш учун 10 млн.сўм,

- 29 нафар ёшга контракт пули учун 126,49 млн.сўм маблағ ажратилди.

     Жамғарма ҳисобидан ёшлар учун жами 1304,24 млн.сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги махаллий бюджетининг  орттириб бажарилган қисмидан жорий йилда спорт жиҳозлари учун 110 млн.сўм,  мусиқа асбоблари учун 90 млн.сўм, туман халқ таълим бўлими ва ахборот кутубхона марказига китоблар ҳариди учун 80 млн.сўм,   халқ таълими бўлимига компютерлар хариди учун 50 млн.сўм  ва  фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган алоҳида иқтидорли ёшларни рағбатлантириш учун 40 млн.сўм, маданият ва санъат сохасида беш нафар иқтидорли ёшларни ўқитиш учун  93 млн.сўм маблағ ажратилиб берилди.

 

 

 

 

 

Ёшлар дастури тўғрисида

2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 75 банддан иборат чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган.

Ушбу дастурга асосан ўтган давр мабойнида 2240 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Жумладан:

  • 545 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди;
  •   560 нафар ёшларга тадбиркорлик қилишлари учун 12 млрд  322 млн сўм кредит маблағлари ажратилди;
  •  274 нафар  ёшларга 103 гектар ер майдонлари ажратилди;

 – 21 нафар ёшларга 86,6 млн сўм миқдорида субсидиялар ажратилди;

  • 4 нафар ёшлар ташкиллаштирилган миграция орқали иш билан таъминланди.
  • 181 нафар ёшлар касб-ҳунарга ва 182 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитиш орқали сертификатлар берилди.
  • 377 нафар ёшлар “1+1”дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
  • 96 нафар ёшлар фаолияти расмийлаштирилди (легаллаштириш)

Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 132 та спорт инвентарлари харид қилинди.

Жумладан:

60 та  мусиқа ва санъат жихозлари;

60 та спорт жихозлари;

12 та компьютер жамланмалари;

500 дона китоблар ажратилди.

  Шунингдек ёшларни тўгаракларга йил бошидан 920 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди. Жумладан:

-Маданият соҳасида 10 та тўгаракга 72 нафар

-Спорт соҳаси 49 та тўгаракга 833 нафар

-ИТ соҳасида 1 та тўгаракга 15 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди.

    2021 йилда 4 та стрикворкоут майдончаси ва 1 та стритбол майдончаси барпо этилди.  Ёшларга оид барпо этилиши белгиланган 2 та Бойтўп ва Хонназар МФЙда ёш ташаббускорлар томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди.

Йил якунига қадар “Навкат” маҳалласи ҳудудидан ёшлар томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари учун ихтисослаштирилган Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM