“Навкат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилиши бўйича МАЪЛУМОТ

“Навкат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги 294-сонли қарори, вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги 94-Қ-сонли қарорларига асосан, туман ҳокимининг 2021 йил 12 май санасида “Навкат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, туман ҳокимлиги захирасидаги
1 гектар ер майдони ажратиш  бўйича қарори қабул қилинган.

 Туман ҳокимининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”га жойлаштирилиши режалаштирилган 10 та лотдан иборат бўлган ҳудуднинг “бош режаси” ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, ташкил этилган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасининг муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл-транспорт инфратузилмаси учун сарфланадиган маблағлар масъул ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиниб, вилоят ҳокимлигига тақдим этилган.

Жумладан:

- йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 550 млн.сўм;

- сув тармоғи учун 900 млн.сўм;

- алоқа тармоғи учун 50 млн.сўм;

- электр тармоғи учун 250 млн.сўм;

- газ тармоғи учун 350 млн.сўм, умумий ҳисобда инфратузилма учун 2,1 млрд сўм маблағлар сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”га ёшларни кенг жалб этиш мақсадида туман “Истиқбол сари” газетасида “Имкониятдан фойдаланинг” сарлавҳаси остида эълон жойлаштирилиши билан бир қаторда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда ҳам кенг тарғибот ишлари олиб борилди ва давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги
94-Қ-сонли қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш бўйича
“Иш   режаси” тасдиқланди ва мазкур иш режанинг 2-бандида келтирилган
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини тузиш ва тасдиқлаш топшириғи бўйича туман ҳокими раҳбарлигида 7 та таркибдан иборат ишчи гуруҳ тузилди ва тасдиқланди.

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳининг 2021 йил 3 июн санасида ўтказилган №0014/01-33 сонли йиғилиш баёни билан лотларга лойиҳаларни жойлаштириш мақсадида умумий қийматимлрд 300 млн сўм бўлган жами 18 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган 4 та лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ва низом талаблари доирасида келишиш ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш бўйича “Лойиҳалар фабрикаси”га тақдим этилган.

Жумладан:

- ташаббускор Акмалов Нурмухаммад Акмал ўғлининг “Полителен қувур ва юмшоқ шлангалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”;

-ташаббускор Хамраев Анваржон Усмонқул ўғлининг “Иссиқхона ва уй-жойлар учун катёллар ишлаб чиқариш”;

-ташаббускор Асомиддинов Қамараддин Бахриддин ўғлининг “Томчилатиб суғориш ускуналарига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш”

-ташаббускор Аширов Жасур Қаршиқул ўғлининг “Катталар ва болалар пайпоқлари ишлаб чиқариш” лойиҳалари танлаб олинди ва вилоят ҳокимлигига тақдим этилди.

Бундан ташқари,  умумий қиймати 12 млрд 900 млн сўмлик 47 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган 11 та лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда мазкур ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини “Лойиҳалар фабрикаси” билан келишган ҳолда бизнес режалари ишлаб чиқиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик, шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ
2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланганлиги сабабли Фармон доирасида ҳудудларда ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгилаб қўйилган.

Туман Ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-тамоилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори асосида ер майдонларини “E-IJRO AUKSION” орқали савдога чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM