Мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси

Тумандаги 2-Мактабгачи таълим муассасасида юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига бағишланган учрашув ташкил этилди. Унда Туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Абдувоҳидов, Республик манавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Зияддинов ҳамда туманда фаолият кўрсатаётган МТМларнинг мудир ва мудиралари иштирок этишди. Тадбир давомида мустақиллигимизнинг келажак ёш авлодлари камолотидаги ўрни ҳусусида давра суҳбатлари олиб борилди. Шунингдек, тадбир давомида болажонларга меҳр билан тарбия бериб келаётган  бир гуруҳ фаол Мактабгача таълим муассасаси ҳодимлари ташкилотчилик томонидан тақдирланишди.