Мактабларда ташкил этилган маданий-маьрифий ишлар

 

Туман марказидаги 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Республик манавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Зияддинов ҳамда жорий йилда мактабларда ташкил этилган маданий-марифий ишлар бўйича ижодий тарғиботчи ўқитувчилар йиғилиши бўлиб ўтди.  Учрашувда сўз олган  Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Зияддинов ёш авлод таълим-тарбияси, улар истеъдоди ва қобилиятларини тўлақонли юзага чиқаришдаги роли хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Зотан, таъкидланганидек, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш билан шуғулланадилар. Учрашув давомида ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган ижодкор ўқитувчилар ўзларининг илғор фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.

 

2015-2021 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM