ДТМ жавоблар варақасида бир нечта жавоб белгиланса, сканерлар улардан бирини тўғри жавоб сифатида олиши мумкинлигини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда айрим абитуриентларнинг жавоблар варақалари келтирилган ҳолда сканер қурилмалари хато ишлаяпти деган мазмунда фикрлар билдирилмоқда.

ДТМ ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

Бир нечта жавоб белгиланганда улардан бири тўғри жавоб сифатида олиниши АҚШнинг SCANTRON корпорациясининг iNSIGHT туркумига кирувчи оптик қурилмаларининг дастурий таъминоти ва махсус алгоритми билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат хато ҳисобланмайди.

Яъни мазкур қурилмалар жавобни ўқишда айлананинг бўялганлик ҳолатини текширади ва каттароқ бўялган айлана белгиланган жавоб сифатида олинади. Айланаларнинг бўялганлик ҳолати бир-бирига яқин бўлганда эса бирдан ортиқ жавоб белгиланган ҳисобланади ва тест топширувчига мазкур тест топшириғи учун балл берилмайди.

Умуман олганда SCANTRON корпорациясининг оптик сканерлари дунёдаги энг ишончли қурилмалардан ҳисобланиб, АҚШ, Япония, Туркия каби ривожланган давлатлар ҳам айнан шу қурилмалардан фойдаланади.

2015-2021 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM