Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, кириш тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талаблари белгиланди (https://t.me/dtmuzb/3798).

Унга кўра, тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда далолатнома расмийлаштирилади.

ДТМга коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунга (16 август) қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар 3 кун ичида Санитар-эпидемиология хизматига тақдим этилади.

Бунда абитуриентлар ёки вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

Тест синовлари тўлиқ якунланга 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM