Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Тошкент шаҳрида бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг навбатдаги пленуми ўтказилди.

Унда партия президентлик сайлови учун ўз номзодини эълон қилди.

Партия матбуот хизмати хабар беришича, сайловда ЎзЛиДеП томонидан Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев номзод сифатида қатнашади.

Йиғилишда кўрсатилган номзод ҳамда навбатдаги қурултой кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама этилди.
 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM