МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасининг туғриқхона бўлими мудири чақалоқни олиб чиқиш учун  50 минг сўм сўрагани айтилмоқда” сарлавҳали хабар тарқалди. 
Мазкур хабарни атрофлича ўрганиш мақсадида туман тиббийт бирлашмаси томонидан ишчи гуруҳ тузулиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. 
Бироқ, тўлғоқ натижасида 29 июнь куни  Иштихон туман “Митан” шаҳарчасидан келган  А.Лнинг яқинлари томонидан тарқатилган ушбу хабарда шифокор ундан 50 минг пул сўралгани кўрсатилмаганлиги ва туғриқхона мудири Фарҳод Чўлиев ушбу хабар ёлғон эканлиги, у ҳеч кимдан пул сўрамаганлигини қатъий таъкидлаётганлиги туфайли мазкур ҳолат ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан атрофлича ўрганилиши ҳамда натижаси юзасидан кейинроқ батафсил маълумот беришни маълум қиламиз.
Қўшработ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM