ҚЎШРАБОТДА ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

Бугун, 13 апрел санасидан Қўшработ туманида ҳам коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди.

Ҳозирда эмлаш учун Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Aztra Zeneca” вакцинаси келтирилган бўлиб, туман марказий поликлиникасида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи С. Ибрагимова ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Шамсиевлар ҳамда фахрий тиббиёт ходимлари туманда биринчилардан бўлиб эмлаш жараёнларини бошлаб беришди.

Бугунги кунда режа асосида хавф гуруҳига мансуб бўлган асосан 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатлами ва тиббиёт ходимлар эмланади.

Бу эмлашлар давлатимиз томонидан ихтиёрий равишда бепул амалга ошириляпти.

 

 

Каналга уланиш:  @QoshrabotTumanhokimlik

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM