Тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5025-сон Қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади. Бунда: 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда келиб тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботга киритилади ҳамда мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдим этилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинади;

жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилади.

2022 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.

Қарор билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Шунга кўра, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан бирга амалга оширилади ва унинг натижалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишда инобатга олинади. 

Фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади. 

Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM