Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Республика ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин

2020 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6066-сон Фармони қабул қилинди.  

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM