Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4760-сон, 27.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади. 

2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

2015-2020 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM