Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

2020 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади. 

Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан  қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади.  

Номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль – 5 август, тегишли фанлар бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари якунлари бўйича 100 баллик тизимда 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади. 

Мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM