Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг ўрни янада оширилди

2019 йил 2 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилиниши белгиланди, Республика кенгаши ҳамда Молия вазирлигининг фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фондини жорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM