8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

2018 йилнинг 7 декабр куни туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, давлат органлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда туман ҳокими Химмат Оқбутаев, туман прокурори Дилшод Кубаев, туман Адлия бўлими бошлиғи Меҳрож Рауповлар маъруза қилди. Маърузаларда ўтган бир йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, Асосий Қонунимизда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ифода этилганлиги тўғрисида тўхталинди.

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM